Келажак борасида қандай фикрдасиз?
Дунёмизнинг аҳволи...
-
ўзгармайди
-
ёмонлашади
-
яхшиланади
МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН?
«Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди. Зеро аввалгилар ўтиб кетди». (Ваҳий 21:4, «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»)
БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
Мазмунли ва қониқарли иш. (Ишаё 65:21–23)
Ҳеч қандай касаллик ва азоб-уқубат бўлмаслиги. (Ишаё 25:8; 33:24)
Оила аъзолар ва дўстлар билан биргаликда бахтиёр ва абадий ҳаёт кечириш. (Забур 37:11, 29)
МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ?
Албатта, бунинг камида иккита сабаби бор:
-
Худо бу башоратни амалга оширишга қодир. Муқаддас Китобда ягона Аллоҳ Яҳова «Қодир Тангри» деб аталади ва У чексиз қудратга эга. (Ваҳий 15:3) Дунёмизни яхши томонга ўзгартиришга фақат Унинг қурби етади. Зеро Муқаддас Китобда: «Тангри учун имконсиз нарса йўқ»,— деб айтилган. (Матто 19:26)
-
Худо Ўз ваъдасини амалга оширишни истайди. Масалан, Яҳова ўлган кишиларни ҳаётга қайтаришга муштоқ. (Аюб 14:14, 15)
Шунингдек Муқаддас Китобда, Аллоҳнинг азизи бўлмиш Исо алайҳиссалом касалларга шифо бергани ҳақида баён этилган. У нима учун бундай қилган? Чунки у буни истарди. (Марк 1:40, 41) Ҳазрати Исо, Худонинг бошқаларга ёрдам бериш истагини яққол намоён қилган. (Юҳанно 14:9)
Шунга амин бўлишимиз мумкинки, ҳам Аллоҳимиз Яҳова, ҳам Ҳазрати Исо келажакда бахтли бўлишимизга ёрдам беришни истайди! (Забур 72:12–14; 145:16; 2 Бутрус 3:9)
БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ
Худо дунёмизни қандай қилиб яхши томонга ўзгартиради?
Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг МАТТО 6:9-, 10- ва ДОНИЁР 2:44- оятидан топасиз.