Мусофирларга меҳрибонлик кўрсатишни унутманглар
Меҳмондўстлик кўрсатишни... унутманглар. ИБРОН. 13:2
1, 2. а) Бугунги кунда кўплаб мусофирлар қандай қийинчиликларга дуч келишяпти? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.) б) Ҳаворий Павлус қандай эслатма берган ва бунинг юзасидан қанақа саволлар пайдо бўляпти?
БУНДАН 30 йил олдин ҳали Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган Осей [1] Ганадан Европага келганди. У шундай дея эслайди: «Тез орада аксарият одамлар менга умуман қизиқиш кўрсатишмаётганини пайқадим. Иқлим ҳам мен учун зарба бўлди. Аэропортдан чиқиб, ҳаётимда илк бор совуқни ҳис қилганимда, йиғлаб юбордим». Тил билан қийинчиликлари бўлгани учун Осей бир йилдан зиёд вақт мобайнида тузук иш топа олмай юрди. Оиласидан жуда узоқда бўлгани сабаб, у ўзини ёлғиз ҳис қилиб, уйини соғинарди.
2 Борди-ю, сиз ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолсангиз, бошқалар сизга нисбатан қандай йўл тутишларини истардингиз? Миллатингиз ёки тана рангингизга қарамай, сизни Йиғилиш Залида илиқ қарши олишса, наҳотки бу учун миннатдор бўлмас эдингиз? Ахир Муқаддас Китоб ҳам масиҳийларни «меҳмондўстлик [бегоналарга [2] меҳрибонлик]... кўрсатишни унутмасликка» ундаяпти. (Иброн. 13:2) Шундай экан, келинг, қуйидаги саволларни кўриб чиқайлик: Яҳова мусофирларга қандай қарайди? Нега мусофирларга бўлган нуқтаи назаримизни ўзгартиришга тўғри келиши мумкин? Мусофирлар жамоатимизда ўзларини уйидагидек ҳис этишлари учун уларга қандай ёрдам бера оламиз?
ЯҲОВА МУСОФИРЛАРГА ҚАНДАЙ ҚАРАЙДИ?
3, 4. Чиқиш 23:9 га кўра, Худонинг қадимги халқи мусофирларга қандай муносабат кўрсатиши керак эди ва нега?
3 Яҳова халқини Мисрдан озод қилганидан сўнг, уларнинг ораларида яшаётган мусофирларга меҳрибонлик кўрсатишни ўргатувчи қонунлар берганди. (Чиқ. 12:38, 49; 22:21) Мусофирларнинг ҳаёти доим ҳам осон бўлмагани учун, Яҳова уларга севги ила ғамхўрлик қиларди. Ҳосилдан қолган-қутганларни йиғиш ҳуқуқи бундай ғамхўрликнинг мисоли эди. (Лев. 19:9, 10)
4 Яҳова Исроил халқига мусофирларни шунчаки ҳурмат қилишни буюрмаган, балки уларга ҳамдард бўлишларини хоҳлаган. (Чиқиш 23:9 ни ўқинг.) Исроил халқи мусофирчилик нима эканини яхши биларди. Бу халқнинг ирқи ва диний қарашлари бошқача бўлгани боис, ҳатто Мисрда қул бўлмаган пайтлари ҳам мисрликлар уларни ёқтиришмасди. (Ибт. 43:32; 46:34; Чиқ. 1:11–14) Исроил халқи мусофирчиликда қаттиқ қийналган бўлса ҳам, Яҳова улардан ораларида яшаётган мусофирларга «ўз юртдошидай» муносабатда бўлишларини кутганди. (Лев. 19:33, 34)
5. Қай йўсин биз Яҳованинг ўзга халқ вакилларига кўрсатган ғамхўрлигини акс эттира оламиз?
5 Бугунги кунда Яҳова йиғилишларимизга қатнаётган ўзга халқ вакилларига бир хил ғамхўрлик қилаётганига амин бўлишимиз мумкин. (Қонун. 10:17–19; Мал. 3:5–7) Улар дуч келаётган камсилитиш ёки тил тўсиғи каби қийинчиликлар ҳақида мулоҳаза юритиш, уларга меҳрибонлик ва ҳамдардлик кўрсатишнинг йўлларини излашга ундайди. (1 Бутр. 3:8)
МУСОФИРЛАРГА БЎЛГАН НУҚТАИ НАЗАРИМИЗНИ ЎЗГАРТИРИШИМИЗ КЕРАКМИ?
6, 7. Биринчи асрдаги масиҳийлар чуқур ўрнашган янглиш фикрларга қарши курашгани нимадан кўриняпти?
6 Биринчи асрдаги масиҳийлар яҳудийлар орасида кенг тарқалиб, чуқур ўрнашган янглиш фикрларга қарши курашишни ўрганишган. Милодий 33 йилги Ҳосил байрамида Қуддусда яшаганлар эндигина масиҳий бўлган ўзга халқ вакилларига меҳмондўстликни намоён этишган. (Ҳавор. 2:5, 44–47) Яҳудий масиҳийлар бошқа юртдан бўлган имондошларига ғамхўрлик кўрсатиб, бу билан «меҳмондўстлик» сўзининг маъносини тушунишаётганини исботлашган.
7 Бироқ илк масиҳийлар жамоатининг ўсиш пайтида камситилиш билан боғлиқ бир вазият юзага келди. Юнонзабон яҳудийлар уларнинг беваларига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлишаётганидан шикоят қилишди. (Ҳавор. 6:1) Шунда бу масалани ҳал қилиш мақсадида ҳаворийлар ҳеч кимни четлаб ўтишмаётганига амин бўлиш учун етти кишини тайинлашди. Афтидан, ҳаворийлар илк масиҳийларнинг орасидаги инсоннинг келиб чиқиши туфайли пайдо бўлган тиғизликни енгиллаштириш ниятида юнон исмли кишиларни танлашганди. (Ҳавор. 6:2–6)
8, 9. а) Янглиш фикрларга берилаётганимиз ёки ирқимизни бошқаларникидан устун қўяётганимиз нимадан кўринади? б) Қалбимиздан нимани чиқазиб ташлашимиз лозим? (1 Бутр. 1:22)
8 Хоҳлаймизми-йўқми, маданиятимиз ҳаммамизга қаттиқ таъсир қилади. (Рим. 12:2) Бундан ташқари, келиб чиқиши, миллати ёки тана ранги турлича бўлган одамлар ҳақида қўшниларимиз, ҳамкасбларимиз ёки синфдошларимиз ҳақоратли сўзлар айтишганини эшитгандирмиз. Бундай янглиш қарашлар бизга қанчалик кучли таъсир ўтказяпти? Агар кимдир миллатимиз устидан кулса, эҳтимол, маданиятимизнинг қайсидир жиҳати ҳақида бўрттириб гапирса, бунга қандай муносабат билдирамиз?
9 Ҳаворий Бутрус муайян бир вақт давомида Ҳавор. 10:28, 34, 35; Галат. 2:11–14) Шунга ўхшаб, агар биз ҳам янглиш фикрларга берилаётганимизни ёки ирқимизни бошқаларникидан устун қўяётганимизни сезиб қолсак, буни қалбимиздан дарҳол чиқазиб ташлаш учун астойдил ҳаракат қилишимиз даркор. (1 Бутрус 1:22 ни ўқинг.) Ҳеч биримиз қутқарилишга лойиқ эмасмиз, деган фикр устида мулоҳаза юритиб кўрсак бўлади. Зотан, қайси миллатга мансуб бўлмайлик, барчамиз осий бандамиз. (Рим. 3:9, 10, 21–24) Шундай экан, ўзимизни бошқалардан устун қўйишга ҳаққимиз йўқ. (1 Кор. 4:7) Биз ҳаворий Павлус каби нуқтаи назарга эга бўлишимиз керак. У мойланган масиҳийларга: «Сизлар энди бегона ҳам, мусофир ҳам эмассизлар, балки... Аллоҳ хонадонининг аъзоларисиз»,— деб эслатганди. (Эфес. 2:19) Шак-шубҳасизки, келиб чиқиши турлича бўлган одамлар ҳақидаги нотўғри фикрларимиз билан курашиш «янги ўзликни кийиб олишимизга» кўмаклашади. (Колос. 3:10, 11)
ўзга халқ вакиллари ҳақида нотўғри фикрда бўлган. Аммо аста-секин у қалбидаги салбий фикрларни илдизи билан юлиб ташлашни ўрганди. (ҚАЙ ЙЎСИН МУСОФИРЛАРГА МЕҲРИБОНЛИКНИ НАМОЁН ЭТСА БЎЛАДИ?
10, 11. Бознинг мўаблик Рутга кўрсатган муносабатида Яҳованинг мусофирларга нисбатан нуқтаи назари қандай акс этган?
10 Бознинг (Бўаз) мўаблик Рутга кўрсатган муносабатида Яҳованинг мусофирларга нисбатан нуқтаи назари акс этгани аниқ. Боз ўрим-йиғим пайтида далаларини назорат қилишга келганида, ўзга халқдан бўлган бир меҳнатсевар аёл ўроқчилар орасида бошоқларни териб юрганини пайқайди. Гарчи Рутнинг бундай қилишга ҳаққи бўлса-да, у бу учун рухсат сўрайди ва буни эшитган Боз сахийлик ила унга ҳатто боғламлар орасидан ҳам теришга ижозат беради. (Рут 2:5–7, 15, 16 ни ўқинг.)
11 Кейин бўлиб ўтган воқеалар Рут ва унинг мусофирчиликдаги ночор аҳволи Бозни чиндан ҳам ташвишлантирганини кўрсатяпти. Даставвал у далада ишлаётган хизматкорлар Рутга ёмон муомала қилмасликлари учун унга хизматкор қизлари олдида юришни таклиф этади. Боз Рутда ҳам барча ёлланган ишчилар қатори етарлича озиқ-овқат ва сув бўлишига ғамхўрлик қилади. Қолаверса, Боз ўзга халқдан бўлган бу бечора аёлга ҳурмат ила гапириб, тасалли беради. (Рут 2:8–10, 13, 14)
12. Ўзга халқ вакилларига нисбатан кўрсатган меҳрибонлигимиз қандай самара беради?
12 Боз нафақат Рут қайнонаси Наимага намоён этган фидойи севгисидан, балки у Яҳовага топинишни бошлаганидан ҳам таъсирланиб, унга меҳрибонлик кўрсатган. Аслида, Боз меҳрибонлиги орқали Яҳовадан «паноҳ истаб келган» бу аёлга Унинг севгисини кўрсатди. (Рут 2:12, 20; Ҳик. 19:17) Шунга ўхшаб, агар биз ҳам меҳрибон бўлсак, «ҳар турли одамлар» ҳақиқатни билишларига ва Яҳова уларни қанчалик севишини ҳис этишларига ёрдам берамиз. (1 Тим. 2:3, 4)
13, 14. а) Нега Йиғилиш Залига келган ўзга халқ вакилларини илиқ қарши олиш учун жон куйдиришимиз даркор? б) Қай тариқа бошқа маданиятга мансуб кишилар билан суҳбатлашишдан ҳис қилган ноқулайликни енгишингиз мумкин?
13 Агарда Йиғилиш Залига келган ўзга халқ вакилларини илиқ қарши олсак, уларга меҳрибонликни намоён этган бўламиз. Баъзида улар уятчанлигидан якка ўзлари туришади. Шунингдек, улар тарбияси ё ижтимоий аҳволи туфайли бошқа ирқ ёки миллатга тегишли кишилардан ўзларини паст деб билишлари мумкин. Шу боис, ташаббусни қўлимизга олиб, уларга самимий қизиқиш кўрсатишимиз лозим. Агар «JW Language» иловаси сизнинг тилингизда ҳам мавжуд бўлса, унинг ёрдамида ўзга халқ вакиллари билан уларнинг она тилида саломлашишни ўргансангиз бўлади. (Филиппиликларга 2:3, 4 ни ўқинг.)
14 Эҳтимол, бошқа маданиятга мансуб кишилар билан суҳбатлашишдан ўзингизни ноқулай
ҳис қиларсиз. Бундай ҳис-туйғуларни енгиш учун уларга ўзингиз ҳақида бирон нарсани айтиб берсангиз бўлади. Тез орада сизларнинг умумий жиҳатларингиз фарқли томонларингиздан кўра кўпроқ эканини ва ҳар бир маданиятнинг ўзига яраша афзалликларию камчиликлари борлигини англайсиз.ҲАММАГА ЎЗЛАРИНИ УЙИДАГИДЕК ҲИС ҚИЛИШГА КЎМАКЛАШИНГ
15. Ўзга мамлакатга мослашаётган кишиларни яхшироқ тушунишимизга нима ёрдам беради?
15 Жамоатда ўзга юртдан келганлар ўзларини бемалол ҳис қилишларига ёрдам бериш учун ўзингиздан шундай деб сўранг: «Ўзга мамлакатда бўлганимда, у ерда менга қандай муомала қилишларини истардим?» (Мат. 7:12) Янги мамлакатга мослашаётган кишиларга нисбатан сабрли бўлинг. Бошида биз уларнинг фикрлаш тарзини ёки хатти-ҳаракатларини тўлиқ тушунмаслигимиз мумкин. Лекин бу инсонлар маданиятимизга мослашишларини кутмасдан, уларни борлигича қабул қилайлик. (Римликларга 15:7 ни ўқинг.)
16, 17. а) Бошқа маданиятга мансуб киши билан дўстлашиш учун қандай қадамлар қўйсак бўлади? б) Жамоатимиздаги мусофирларга қандай ёрдам кўрсата оламиз?
16 Агар мусофирларнинг она юрти ва маданияти ҳақида ўргансак, улар билан тил топишиш осонроқ бўлади. Масалан, оилавий топиниш пайтида жамоатимиздаги ёки ҳудудимиздаги ўзга халқ вакилларининг маданияти тўғрисида изланиш олиб боришимиз мумкин. Шундай кишилар билан дўстлашишнинг яна бир йўли — уларни уйга овқатга таклиф қилишдир. Яҳова «ўзга халқ вакилларига имон йўлини очган» экан, наҳот Унга тақлид қилиб, жамоатимиздаги ўзга халқ вакилларига меҳмондўстликни намоён эта олмасак? (Ҳавор. 14:27; Галат. 6:10; Аюб 31:32)
17 Мусофирнинг оила аъзолари билан вақт ўтказсак, улар маданиятимизга мослашиш учун қанчалик кўп уринишаётганини кўриб, уларни янада кўпроқ қадрлаймиз. Эҳтимол, Ҳик. 3:27)
ўшанда тил ўрганиш масаласида улар амалий ёрдамга муҳтож эканини кўрармиз. Қолаверса, уларга керакли уй-жой ёки иш топишда қайси маҳаллий идоралар ёрдам бериши мумкинлигини айтсак бўлади. Бундай ёрдам туфайли мусофирнинг ҳаётида катта ўзгариш юз бериши мумкин. (18. Бугунги кунда мусофирлар ҳурмат ва миннатдорчиликни кўрсатишда кимдан ўрнак олишлари мумкин?
18 Албатта, мусофирлар ўзга мамлакатнинг маданиятига мослашиш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишади. Бу масалада Рут ажойиб ўрнак қолдирган. Биринчидан, у тўкилган бошоқларни териб олиш учун рухсат сўраб, ўша мамлакатнинг урф-одатларига ҳурмат кўрсатган. (Рут 2:7) У бу ҳуқуқни оддий ҳолдек қабул қилмаган ва бошқалар унга бирон нарса беришга бурчли, деб ўйламаган. Иккинчидан, Рут унга кўрсатилган меҳрибонлик учун шу заҳоти миннатдорчилик билдирган. (Рут 2:13) Бугунги кунда ҳам мусофирлар шундай муносабатни намоён этишса, маҳаллий халқнинг ва имондошларининг ҳурматини қозонишлари турган гап.
19. Орамиздаги мусофирларни илиқ қарши олиш учун қандай сабабларимиз бор?
19 Яҳова Ўзининг меҳр-инояти туфайли келиб чиқиши турлича бўлган одамларга хушхабарни эшитишга имкон берганидан хурсандмиз. Эҳтимол, бундай кишилар ўз она юртларида Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш ёки Яҳованинг халқи билан бирга йиғилиш каби имкониятларга эга бўлишмагандир. Энди эса уларда биз билан йиғилиш имкони пайдо бўлган экан, ўзларини мусофирдек ҳис қилмасликлари учун наҳот уларга кўмак тақдим этмасак?! Гарчи уларга доим ҳам моддий ёки амалий ёрдам бера олмасак-да, меҳрибонлик кўрсатиб, Яҳованинг уларга бўлган севгисини акс эттирган бўламиз. Келинг, «Аллоҳга тақлид қилган» ҳолда орамиздаги мусофирларни илиқ қарши олиш учун жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилайлик! (Эфес. 5:1, 2)