ТАВСИЯ
Яхши эслаб қолишга нима ёрдам беради?
Эҳтимол, кўплар каби сизга ҳам ўқиган нарсаларингизни эслаш осон бўлмаса керак. Исо масаллардан фойдалангани учун у ўргатган нарсаларни эслаш осон. Уларни тасаввур қила оламиз ва бу Исо нимани ўргатганини эслашимизга кўмаклашади. Шунга ўхшаб тасаввур қилиш қобилиятингизни ишга солиш орқали тадқиқ қилганларингизнинг аксар қисмини эслаб қола оласиз. Хўш, буни қандай қилса бўлади? Билиб олаётганларингизнинг расмини чизиб кўринг.
Билиб олганларининг расмини чизган одамлар кўпинча яхши эслаб қолади. Улар бу усул нафақат сўзларни ёдлашда, балки мавҳум тушунчаларни ва фикрларни эслашда фойдали эканини кўрди. Уларнинг расмлари санъат асари эмас, шунчаки оддийгина чизмалар. Расмлар чизиш айниқса ёши катталар учун фойдали.
Кейинги сафар тадқиқ ўтказганингизда, билиб олганларингизнинг расмини чизишга уриниб кўрарсиз. Қанча маълумотни эслаб қолганингиздан ҳайрон қолсангиз керак!