Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

У сизга ғамхўрлик қилади

У сизга ғамхўрлик қилади

Агар одамлар умидингизни пучга чиқаришса ҳам, сизни асло тарк этмайдиган бир Шахс бор. У ким?

Қадимда яшаган шоҳ Довуд шундай деган: «Ҳатто ота-онам мени тарк этса ҳам, Яҳова мени қабул қилади». (Забур 27:10)

Яҳова «раҳмдил Ота ва ҳар қандай вазиятда тасалли берадиган Аллоҳдир». (2 Коринфликларга 1:3, 4)

«Барча ғам-ташвишларингизни Унга ташланглар, чунки У сизларга ғамхўрлик қилади». (1 Бутрус 5:7)

Худо сизга ғамхўрлик қилишни қанчалик исташи ҳақида билиб олиш учун Яҳованинг Шоҳидлари томонидан чоп этилган «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» номли китобнинг 8- дарсига қаранг. Бу китоб www.mr1310.com сайтида мавжуд.