Меҳрибон Худонинг абадий баракаларидан баҳраманд бўла оласиз
Уруш, зўравонлик ва низолардан холи дунёда яшашни хоҳлайсизми?
Касаллик, азоб-уқубат ва ўлим бошқа ҳеч қачон бўлмаслигини истайсизми?
Ғам-ташвишсиз ҳаёт кечиришни орзу қиласизми?
Табиий офатлар бўлмайдиган жойда яшашни хоҳлайсизми?
Гўзал сайёрамизнинг Яратувчиси бўлмиш меҳрибон Худойимиз инсониятга тинчлик ҳамда бахтга тўла абадий ҳаётни ваъда берган ва бу шунчаки қуруқ ваъда эмас.
Кейинги мақолаларда қуйидагилар ҳақида гап кетади:
Парвардигор бандаларига нисбатан нималарни ҳис қилади?
Аллоҳ Каломидан нималарни билиб олишимиз мумкин?
Пайғамбарлар Худонинг бугунги ва келажакдаги баракалари ҳақида нима дейишган?
Ҳозирнинг ўзида бахтли бўлиш ва келажакда абадий баракаларга эришиш учун нима қилсак бўлади?
Келинг, Яратувчи одамзодга қай йўсин ғамхўрлик қилаётганини кўриб чиқишдан бошлайлик.