Бутун борлиқ Яратувчини акс этади
Ё Аллоҳимиз Яҳова, Сен шон-шараф ва куч-қудратни эгаллашга лойиқсан, чунки Сен бутун борлиқни яратдинг. ВАҲ. 4:11
1. Имонимиз мустаҳкамлигига амин бўлиш учун нима қилишимиз керак?
КЎП одамлар, фақат кўз билан кўрган нарсаларига ишонишади. Бундайлар Яҳовага ишониши учун биз қандай ёрдам бера оламиз? Ахир, Муқаддас Китобда: «Одамлардан ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас»,— деб айтилган-ку (Юҳан. 1:18). У ҳолда, «кўринмас Аллоҳ» Яҳовага имонимиз мустаҳкамлигига ўзимиз қандай амин бўлишимиз мумкин? (Колос. 1:15). Бунинг учун, аввал Яҳова тўғрисидаги ҳақиқатни шубҳага солаётган таълимотларни аниқлаб олишимиз керак. Сўнг эса, «Аллоҳ тўғрисидаги билимга қарши кўтарилаётган» ҳар қандай ғояни қулатиш учун Муқаддас Китобдан моҳирона фойдаланишимиз лозим (2 Кор. 10:4, 5).
2, 3. Қайси иккита таълимот Худо тўғрисидаги ҳақиқатни одамларнинг кўзидан яширяпти?
2 Худо тўғрисидаги ҳақиқатни одамларнинг кўзидан яшираётган сохта таълимотлардан бири, эволюция назариясидир. Ушбу кенг тарқалган ғоя, Муқаддас Китобга зид бўлиб, одамларни умиддан маҳрум этяпти. Эволюция назариясининг асосий ғояси — бутун борлиқ ўз-ўзидан пайдо бўлган, демак, инсон ҳаёти маъносиз, деб ўргатади.
3 Христиан оламининг айрим вакиллари Муқаддас Китобни сўзма-сўз тушуниб, коинотдаги ҳамма нарса, жумладан ер ва ундаги борлиқ жонзот ҳам атиги бир неча минг йил аввал яратилган, деб ўргатишади. Бундай таълимотни олға сураётганларни креационизм тарафдорлари деб билишади. Гарчи улар Муқаддас Китобни ниҳоятда эъзозлашса-да, Худо ҳамма нарсани бир неча минг йил аввал, 24 соатлик олти кун давомида яратган, деб таъкидлашади. Улар ўз эътиқодларига зид бўлган илмий далилларни рад этишади. Натижада, креационизм ғоялари Муқаддас Китобга гумон туғдириб, уни бемаъни ва нотўғри қилиб кўрсатади. Бундай ғояларни олға сураётганлар, биринчи асрда яшаган айрим Рим. 10:2). Биз Худонинг Каломидан фойдаланиб, эволюция ва креационизм таълимотлари каби «мустаҳкам қалъаларни» қандай қулата оламиз? * Агар Муқаддас Китоб таълимотларини аниқ билсаккина бунга эриша оламиз.
инсонларга ўхшайди. Улар Худога ғайрат билан хизмат қилишади-ю, аммо уларнинг ғайрати «аниқ билимга мувофиқ эмас» (ДАЛИЛ ВА МАНТИҚҚА АСОСЛАНГАН ИМОН
4. Имонимиз нимага асосланиши керак?
4 Муқаддас Китоб бизни билим орттиришга чорлайди (Ҳик. 10:14). Яҳова, Унга бўлган имонимиз инсоний фалсафага ёки диний урф-одатларга эмас, балки далил ва мантиққа асосланган бўлишини истайди (Ибронийларга 11:1 ни ўқинг). Худога бўлган имонимизни мустаҳкам қилиш учун эса биз аввало Яҳованинг борлигига амин бўлишимиз лозим (Ибронийларга 11:6 ни ўқинг). Биз ўзимиз истаган нарсага ишонганимиз учун эмас, балки далилларни ўрганиб чиқиб, онгимизни ишга солганимиз туфайли бундай хулосага келдик (Рим. 12:1).
5. Худонинг борлигига амин бўлишимизнинг сабабларидан бири қанақа?
5 Гарчи биз Худони кўра олмасак-да, Унинг борлигига амин бўлишимиз мумкин. Бунинг сабабларидан бири ҳаворий Павлуснинг сўзларидан кўриниб турибди. У Яҳова тўғрисида шундай деб ёзган: «Унинг кўзга кўринмас фазилатлари — абадий қудрати ва илоҳий Шахс эканлиги дунё яратилганидан буён очиқ кўриниб турибди. Сабаби, инсон яратилган нарсалардан буни билиб олади» (Рим. 1:20). Худонинг борлигидан шубҳаланаётган инсон Павлуснинг илоҳий илҳом билан ёзган сўзлари тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши учун сиз қандай ёрдам бера оласиз? Сиз у билан, Яратувчимизнинг қудрати ва донолигини акс этувчи қуйидаги мавжудотларни кўриб чиқсангиз бўлади.
ХУДОНИНГ ҚУДРАТИНИ АКС ЭТУВЧИ ОЛАМ
6, 7. Бизни ҳимоялаб турган иккита қалқон Яҳованинг қудратини қандай акс этяпти?
6 Бизни асраб турган иккита қалқон — ер атмосфераси ҳамда магнит майдони — Яҳованинг қудратини акс этяпти. Атмосфера, нафас олишимиз учун бизни ҳаво билан таъминлайди. У шунингдек бизни, фазодан тушаётган кўпгина космик жисмлардан ҳимоя қилади. Сайёрамизга зарар етказиши мумкин бўлган бу улкан жисмлар, ер атмосферасига кириши биланоқ, ёниб кетади. Бу эса тунги осмонда чиройли ёғдуларни ҳосил қилади.
7 Ернинг магнит майдони ҳам бизни зарардан ҳимоялайди. Ушбу қалқон ер қаърида жойлашган. Эриган темирдан иборат ернинг ташқи ядроси магнит майдонини ҳосил қилади. Унинг тортиш кучи эса нафақат бизга, балки космик фазогача сезилади. Магнит майдони бизни қуёш юзасидаги чақнаш ва портлашлар натижасида ҳосил бўлаётган радиациядан асраб туради. Ернинг магнит майдони бўлмаганда, бундай катта куч сайёрамиздаги борлиқ жонзотни куйдириб юборган бўларди. Хайриятки, магнит майдони ушбу радиацияни ютиб юборади ёки орқага қайтаради. Биз магнит майдонининг таъсирини, Шимолий ва Жанубий қутбларда тунги осмонда тобланаётган ранг-баранг ёғдуда кўришимиз мумкин. Дарҳақиқат, Яҳова «улуғ қудрат» Эгасидир (Ишаё 40:26 ни ўқинг).
ХУДОНИНГ ДОНОЛИГИНИ АКС ЭТУВЧИ ТАБИАТ
8, 9. Ҳаётни таъминлаб турувчи жараёнлар Яҳованинг донолигини қандай акс этяпти?
8 Яҳованинг донолиги, ҳаётни таъминлаб турувчи жараёнларда акс этган. Тасаввур қилинг: сиз атрофи девор билан ўралган шаҳарда яшаяпсиз. Бу шаҳарга тоза сув олиб кириш ёки чиқиндиларни олиб чиқишнинг иложи йўқ. Бундай шаҳар тез орада ифлосланиб, яшаш учун яроқсиз бўлиб қолади. Ер сайёрамизни ҳам қайсидир жиҳатдан бундай шаҳарга
ўхшатса бўлади. Унда етарли миқдорда тоза сув бор ва биз чиқиндиларни фазога ташлаб юбора олмаймиз. Шундай бўлса-да, ушбу «девор билан ўралган шаҳар», авлодлар оша миллиардлаб жонзотларни ҳаёт билан таъминлай олади. Нега? Чунки у ҳаёт учун зарур бўлган маҳсулотларни ажойиб тарзда қайта ишлашга қодир.9 Кислород айланиш жараёнини олайлик. Миллиардлаб жонзотлар кислородни ютиб, карбонат ангидрид газини чиқаради. Шунда ҳам, кислород камайиб қолмайди ва атмосфера «чиқинди» газдан, яъни карбонат ангидриддан ифлосланиб кетмайди. Нега? Жавобини топиш учун, фотосинтез деб танилган ажойиб жараённи кўриб чиқайлик. Ушбу жараён ёрдамида, яшил ўсимликлар карбонат ангидрид газини, сувни, қуёш нурларини ва озиқ моддаларни ютиб, углевод ҳамда кислород ҳосил қилади. Биз эса кислород билан нафас олиб, бу жараёнда иштирок этамиз. Яҳова том маънода, «ҳаммага ҳаёт ва нафас» бериш учун яратилган ўсимликлардан фойдаланади (Ҳавор. 17:25). Қаранг, қандай ажойиб донолик!
10, 11. Яҳованинг чексиз донолиги, монарх капалаги ва ниначида қандай акс этган?
10 Яҳованинг чексиз донолиги, гўзал сайёрамизда истиқомат қилаётган кўпдан-кўп мавжудотларда ҳам акс этган. Ер юзида 2 миллиондан то 100 миллионга қадар турли-туман мавжудотлар бор (Забур 103:24 ни ўқинг). Улардан айримларида донолик қандай акс этганига эътибор беринг.
11 Мисол тариқасида монарх капалагини олайлик. Унинг мияси игна учидан сал каттароқ. Аммо шунга қарамай, бу капалак Канададан Мексикагача қарийб 3 000 километр масофани учиб ўтади. Йўлини топиб бориш учун у қуёшдан фойдаланади. Қуёш ботганда у йўлини қандай топиб борар экан? Яҳова унинг митти миясини шундай яратганки, қуёш ботган тақдирда ҳам бу капалак йўлидан адашмайди. Энди эса, ниначининг кўзлари қандай тузилганига эътибор берайлик. Бу мавжудотнинг кўзлари жуда мураккаб. Унинг ҳар бир кўзида 30 000 га яқин линзалар бор. Шунга қарамай, унинг митти мияси ҳар бир линзадан келган сигнални аниқлашга қодир. Бу туфайли, атрофдаги нарсалар сал қимирласа, ниначи дарҳол пайқайди.
12, 13. Танангизни ташкил этувчи ҳужайраларни Яҳова нақадар ажойиб яратгани сизда қандай таассурот қолдирди?
12 Барча жонзотнинг таркибидаги ҳужайраларни Яҳова қандай яратгани янада ҳайратга солади. Масалан, сизнинг танангиз 100 триллионга яқин ҳужайралардан иборат. Ҳар бир ҳужайранинг ичида ДНК (дезоксирибонуклеин кислота) деб танилган занжирга ўхшаш структура мавжуд. Унинг ичида эса, бутун танангизни яратиш учун керакли бўлган маълумот бор.
13 ДНК қанча маълумотни ўз ичига сиғдира олади? Бир грамм ДНК қанча маълумотни сиғдиришини компакт диск (CD) ҳажми билан солиштирайлик. Юпқа пластикдан ишлаб чиқарилган CD битта луғатдаги ҳамма маълумотни сиғдира олади. Атиги бир грамм
ДНК эса, бир триллион CDдан ҳам кўпроқ маълумотни ўз ичига олиши мумкин! Бошқача қилиб айтганда, бир чой қошиқ қуритилган ДНК ҳозирда яшаётган етти миллиард инсондан 350 карра кўпроғини яратишга етадиган маълумотни ўз ичига сиғдира олади!14. Олимларнинг кашфиётлари сизда Яҳовага нисбатан қандай ҳис-туйғуларни уйғотяпти?
14 Шоҳ Довуд, инсон танасини яратиш учун керакли маълумотни рамзий китобда ёзилгандек тасвирлаган. У Яҳова ҳақида шундай деган: «Кўзларинг кўрганди ҳомила эканимни. Менга ажратилган кунлар келмасдан, ҳаммаси китобингга ёзилганди» (Заб. 138:16). Довуд ўзининг танаси қандай яратилгани ҳақида ўйлаб, нима учун Яҳовага ҳамдлар айтгиси келганини тушунса бўлади. Олимлар инсон танаси ҳақида кўпгина ажойиб янгиликларни кашф этишган. Бу кашфиётлар бизни Довуднинг Яҳова ҳақида ёзган қуйидаги сўзларига қўшилишга ундайди: «Сенга шукрона айтаман. Ахир, қандай ажойиб қилиб яратилганман! Сенинг барча ишларинг нақадар ажойиб, буни мен жуда яхши биламан» (Заб. 138:14). Ҳақиқатан ҳам, атрофимиздаги мавжудотлар Худо борлигини тасдиқлаб турибди!
БОШҚАЛАРНИ ХУДОНИ УЛУҒЛАШГА ЧОРЛАНГ
15, 16. а) Адабиётларимиз Яҳованинг ижодкорлиги учун миннатдорликни ривожлантиришга қандай ёрдам беряпти? б) «Тасодифми ёки ижод маҳсулими?» номли туркумдаги қайси мақола сизда кўпроқ таассурот қолдирди?
15 Бир неча ўн йилдан бери кўп тилларда нашр этилаётган «Уйғонинг!» журнали, миллионлаб инсонларга Худонинг ижодлари У ҳақда қандай шаҳодат бераётганини кўришга кўмаклашяпти. Масалан, 2006- йил сентябрь сони «Яратувчи мавжудми?» деб номланганди. Бу сон бутунлай эволюция ва креационизм таълимотларининг сохталигини фош этишга бағишланган эди. Ушбу махсус сон тўғрисида бир опамиз Америка Қўшма Штатларидаги филиалга шундай деб ёзибди: «Журналнинг махсус сонини тарқатиш кампанияси катта муваффақият билан ўтди. Бир аёл 20 нусха буюртма қилди. У биологиядан дарс бераркан ва ҳар бир ўқувчисига бир нусхадан бермоқчи экан». Битта биродаримиз эса қуйидагича ёзибди: «Мен 1940- йиллардан бери ваъзгўйлик ишида фаол қатнашиб келяпман, ёшим 75 да. “Уйғонинг!” журналининг махсус сонини тарқатиш менга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ завқ келтирди».
16 Сўнгги йилларда «Уйғонинг!» журналининг аксарият сонларида «Тасодифми ёки ижод маҳсулими?» деб номланган туркум чоп этиляпти. Ушбу туркумдаги кичик мақолаларда, Худо ижодларини нақадар ажойиб яратгани ва одамлар Яратувчининг ижодларидан намуна олишга интилишаётгани ҳақида баён этилади. 2010- йили эса кўп тилларда «Ҳаёт яратилганми?» деб номланган рисола нашр этилди. Бу рисолада, Худони улуғлашга чорлайдиган маълумотлар бор. Рисоладаги чиройли суратлар ва таълим олишга кўмаклашадиган схемалар, Яҳованинг ижодкорлиги учун миннатдорликни ривожлантириш мақсадида келтирилган. Ҳар бир бўлим охирида, кўриб чиқилган маълумот устидан мулоҳаза юритишга ёрдам берадиган саволлар бор. Уйма-уй, кўчама-кўча ёки норасмий хизматда ушбу рисоладан маза қилиб фойдаландингизми?
17, 18. а) Ота-оналар, фарзандларингизга эътиқодларини ҳимоялашга қандай кўмаклаша оласиз? б) Яратилиш ҳақидаги рисолалардан оилавий топинишда қандай фойдаландингиз?
17 Ота-оналар, сизлар оилавий топинишда фарзандларингиз билан ушбу суратларга бой рисолани кўриб чиққанмисиз? Шундай қилиб, уларга Худойимизга нисбатан миннатдорлик ҳиссини ривожлантиришга кўмаклашасиз. Эҳтимол, ўрта махсус ўқув юртида таълим олаётган ўсмир болаларингиз бордир. Уларга эволюция назариясининг сохта таълимотларини сингдираётган муаллимлар босим ўтказишади. Олимлар, мактаб ўқитувчилари, табиат ҳақидаги ҳужжатли фильмлару ўйин-кулги олами, жумладан теледастур ва бадиий фильмлар, эволюция ғояларини ҳақиқат Ҳик. 2:10, 11). Унинг ёрдамида болалар, мактабда берилаётган таълим мантиқий ёки мантиқий эмаслигини текширишни ўрганишади.
қилиб кўрсатишади. Ўсмир фарзандларингизга бундай тарғиботга қарши туришга кўмаклашиш мақсадида, «Ҳаётнинг келиб чиқиши. Жавоб талаб қилаётган бешта савол» номли яна бир рисола (рус) чоп этилган. 2010- йилда нашр этилган бу қўлланма ҳам, «Ҳаёт яратилганми?» номли рисола каби, ёшларни «фаҳм-фаросатли» бўлишга чорлайди (18 «Ҳаётнинг келиб чиқиши» номли рисола ўқувчиларга, олимлар қазилма қолдиқларнинг «етишмаётган қисмлари»ни топишгани ҳақидаги шов-шув хабарларга тўғри баҳо беришга кўмаклашади. Рисоладаги маълумот ёрдамида улар, бундай хабарлар чиндан ҳам инсоннинг ҳайвондан келиб чиққанини исботлаш-исботламаслигини аниқлаб олишга ундайди. Шунингдек улар, олимлар лабораторияларида ҳаёт ўз-ўзидан пайдо бўлганини исботлашгани ҳақидаги гап-сўзларга жавоб беришни ўрганишади. Ота-оналар, мазкур рисолалардан фойдаланиб, фарзандларингизга таълим берсангиз бўлади. Шунда кимдир улардан, нима сабабдан Яратувчига ишонаётганини сўраса, улар иккиланмай жавоб бера олишади (1 Бутрус 3:15 ни ўқинг).
19. Барчамизда қандай имконият бор?
19 Яҳованинг ташкилоти орқали берилган ушбу пухта ўрганиб чиқилган маълумот, атроф оламда акс этган Унинг гўзал фазилатлари тўғрисида фикр юритишимизга ёрдам беради. Бу мантиқий далиллар Худойимизни мадҳ этишга ундайди (Заб. 18:2, 3). Биз, шон-шарафга лойиқ бўлган Парвардигори Олам Яҳовани улуғлаш имконидан беҳад хурсандмиз! (1 Тим. 1:17).
^ абз. 3 Креационизм таълимотига ишонувчилар билан суҳбат қуриш учун «Ҳаёт яратилганми?» деб номланган рисоланинг (рус) 24–28- саҳ. қ.