Динлараро фаолиятларда қатнашиш
Барча дин аъзолари ягона Худога топинадими?
Кўпгина динлар бир-бирига зид таълимотларни ўргатишса ҳам Яҳова уларни маъқуллайдими?
Мт 7:13, 14; Юҳ 17:3; Эф 4:4–6
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ёш 24:15. Ёшуа Яҳовага ёки сохта худоларга хизмат қилишни танлашимиз кераклигини аниқ қилиб айтган
-
3Шҳ 18:19–40. Яҳова Илёс пайғамбар орқали Унинг топинувчилари Баал каби сохта худоларга сажда қилмасликлари кераклигини кўрсатган
-
Яҳова сохта худолар ва уларга сажда қилиш борасида қандай фикрда?
Одамлар Яҳовага топинишини айтиб туриб ёмон ишлар билан шуғулланишса, У нималарни ҳис қилади?
Иша 1:13–15; 1Кр 10:20–22; 2Кр 6:14, 15, 17
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Чқ 32:1–10. Исроил халқининг босими остида Ҳорун бузоқ ясаган ва ундан «Яҳовага аталган байрам»ни нишонлаш учун фойдаланган; бу эса Худонинг ғазабини келтирган
-
3Шҳ 12:26–30. Шоҳ Ёрубом халқи Қуддусдаги маъбадга боришини истамаган; шу боис, у бутлар ясаттириб, улар Яҳованинг рамзи эканини айтган ва бу халқни гуноҳга етаклаган
-
Яҳова Исроил халқига бошқа худоларга сажда қиладиганларга аралашиш борасида нима деган?
Халқи сохта топиниш билан боғлиқ урф-одатларда қатнашганида, Яҳова бунга қандай муносабат билдирган?
Ҳак 10:6, 7; Зб 106:35–40; Ерм 44:2, 3
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
3Шҳ 11:1–9. Шоҳ Сулаймон ўзга халқдан бўлган хотинларининг босими дастидан бутларга сажда қилишни олға суриб Яҳовани ранжитган
-
Зб 78:40, 41, 55–62. Асаф Исроилликларнинг исёни ва бутпарастлиги Яҳованинг қалбига озор бериб, У халқини рад этишига сабаб бўлганини айтган
-
Исо Худонинг Каломига зид бўлган диний таълимотларни қўллаб-қувватлаганми?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Мт 16:6, 12. Исо фарзийлару саддуқийларнинг таълимотларини хамиртуруш билан солиштирган, чунки нотўғри таълимотлар тезда тарқаб, Худонинг Каломидаги пок ҳақиқатларни булғаган
-
Мт 23:5–7, 23–33. Исо уламою фарзийларнинг иккиюзламачилигини ва нотўғри таълимотларини қоралаган
-
Мрк 7:5–9. Исо уламою фарзийлар инсоний урф-одатларни Худонинг Каломидаги таълимотлардан устун қўйганини қоралаган
-
Исо издошлари турли диний гуруҳларга бўлинишини истаганми?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Юҳ 15:4, 5. Исо издошлари у билан ҳамда ўзаро бирликда бўлишлари кераклигини тушунтириш учун токнинг мисолини келтирган
-
Юҳ 17:1, 6, 11, 20–23. Исо ўлимидан олдин ҳаворийлари билан ўтказган охирги кечада унинг барча чинакам издошлари орасида бирлик бўлиши учун ибодат қилган
-
Биринчи асрдаги масиҳийлар жамоати бир хил эътиқодга эга бўлиб, Яҳовага бир хил тарзда топинганми?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ҳв 11:20–23, 25, 26. Антиохия ва Қуддусдаги жамоатлар мустаҳкам бирлик ва ҳамкорликни намоён этган
-
Рм 15:25, 26; 2Кр 8:1–7. Биринчи асрдаги турли жамоатлар муҳтож бўлганларга сахийлик ила ҳадялар бериб, севги жамоатларни бирлаштиришини кўрсатишган
-
Агар одам Масиҳга ишонишини айтса, бу Худо унинг эътиқодини маъқуллаши учун етарлими?
Агар одамлар Масиҳнинг ҳамда ҳаворийларнинг таълимотларидан оғишса, уларнинг топиниши қабул қилинадими?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Мт 13:24–30, 36–43. Исо масал келтириб, ёввойи ўтлар далада ўсиб кетганидай кўплаб сохта масиҳийлар пайдо бўлиб, жамоатни булғашини кўрсатган
-
1Юҳ 2:18, 19. Кекса ҳаворий Юҳанно биринчи асрнинг охирида кўплаб дажжоллар пайдо бўлганини айтган
-
Жамоатда сохта таълимот ёки масиҳийларга хос бўлмаган хулқ-атворга кўз юмилса нима бўлиши мумкин?
Бирликда қолиш учун масиҳийлар нима қилишлари лозим?
Нима учун масиҳийлар сохта топинишга аралашмасликлари керак?
Нима учун сохта таълимотларни фош қилиш тўғри ва яхши?
Пок топинишга қарши бўлганлар бизга ҳужум қилишса ёки бизни таъқиб қилишса, нега ҳайрон қолмаслигимиз керак?