Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Кечириш

Кечириш

Яҳова чиндан ҳам кечиришни истайдими?

Зб 86:5; Дн 9:9; Мх 7:18

Шунингдек, 2Бтр 3:9 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Зб 78:40, 41; 106:36–46. Гарчи йўлдан озган халқ қилган гуноҳи билан Яҳованинг кўнглини оғритган бўлса-да, У халқини қайта-қайта кечирган

    • Лқ 15:11–32. Исо йўлдан озган ўғил кейинчалик тавба қилганида, отаси унга раҳм-шафқат кўрсатиб қандай муносабатда бўлгани ҳақидаги масални келтириб, Яҳова кечиримли эканини очиб берган

Яҳова нима асосида гуноҳларни кечиради?

Юҳ 1:29; Эф 1:7; 1Юҳ 2:1, 2

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ибр 9:22–28. Ҳаворий Павлус фақатгина Масиҳнинг қони гуноҳларимиз кечирилиши учун асос бўла олишини тушунтирган

    • Вҳ 7:9, 10, 14, 15. Ҳаворий Юҳанно «улкан оломон» тўғрисида ваҳий кўрган. Унга кўра, улар Масиҳнинг қони эвазига Худонинг олдида пок бўлиб туришарди

Агар Яҳова бизни кечиришини хоҳласак, бошқалар бизга қарши гуноҳ қилганда нима қилишимиз керак?

Мт 6:14, 15; Мрк 11:25; Лқ 17:3, 4; Ёқ 2:13

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Аюб 42:7–10. Яҳова Аюбнинг қийинчиликларига чек қўйишдан, унинг соғлиги ва мол-мулкини тиклашдан олдин Аюб учта сохта дўсти учун ибодат қилган

    • Мт 18:21–35. Кечирилишни истасак, ўзимиз бошқаларни кечиришимиз қанчалик муҳим эканини Исо ёрқин мисол орқали кўрсатган

Гуноҳларимизни тан олиш ва чин дилдан тавба қилиш қанчалик муҳим?

Ҳв 3:19; 26:20; 1Юҳ 1:8–10

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Зб 32:1–5; 51:1, 2, 16, 17. Шоҳ Довуд қилган гуноҳлари дастидан қалби эзилиб тилка-пора бўлган ва у чин дилдан тавба қилган

    • Ёқ 5:14–16. Ёқуб агар жиддий гуноҳ қилсак оқсоқолларга мурожаат қилишимиз кераклигини тушунтирган

Яҳова бизни кечиришини хоҳласак, қандай ўзгаришлар қилишимиз керак?

Ҳк 28:13; Иша 55:7; Эф 4:28

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 3Шҳ 21:27–29; 2Сл 18:18–22, 33, 34; 19:1, 2. Шоҳ Ахаб ҳукм қилинганда ўзини камтар тутгани боис Яҳова унга қайсидир даражада раҳм-шафқат кўрсатган. Лекин у чин дилдан тавба қилмагани учун Яҳова уни ёвуз инсон деб ҳисоблаб ўлимга маҳкум қилган

    • 2Сл 33:1–16. Шоҳ Манаше ўтакетган ёвуз бўлган. Лекин у тавба қилганида Яҳова уни кечирган. Манаше бутпарастликка қарши курашиб, ҳақ топинишни олға суриш орқали чин дилдан тавба қилганини ва ўзгарганини кўрсатган

Яҳова тавба қилган гуноҳкорни кечиришга тайёрми?

Зб 103:10–14; Иша 1:18; 38:17; Ерм 31:34; Мх 7:19

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 2Шҳ 12:13; 24:1; 3Шҳ 9:4, 5. Гарчи Довуд жуда оғир гуноҳлар қилган бўлса-да, тавба қилгани учун Яҳова уни кечирган ва кейинчалик унга бенуқсон инсон сифатида ишора қилган

Қандай қилиб Исо Яҳованинг кечиришга тайёр эканини мукаммал тарзда акс эттирган?

Зб 86:5; Лқ 23:33, 34

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Мт 26:36, 40, 41. Исо энг яқин шогирдларининг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлганида улар ухлаб қолишган. Лекин Исо уларнинг имкониятлари чегараланган эканини тушунган

    • Мт 26:69–75; Лқ 24:33, 34; Ҳв 2:37–41. Бутрус Исони билишидан уч марта тонган, аммо ҳаворий тавба қилганида Масиҳ уни кечирган. Кейинчалик Исо тирилганида Бутрусга шахсан кўринган ва унга жамоатдаги шарафли вазифаларни топширган

Яҳова кечиримининг чегараси борлигини қаердан биламиз?

Мт 12:31; Ибр 10:26, 27; 1Юҳ 5:16, 17

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Мт 23:29–33. Исо уламою фарзийларни жаҳаннамда ҳукмга дучор бўлишдан ёки бутунлайин йўқ бўлишдан огоҳлантирган

    • Юҳ 17:12; Мрк 14:21. Исо Яҳудо Ишқариётни «ҳалокатга йўлиқадиган киши» деб атаб, бундай хиёнаткор туғилмагани яхшироқ бўларди деб айтган

Нима масиҳийларни кечиришга тайёр бўлишга ундай олади?