7- дарс
Худонинг Шоҳлиги нима?
1. Худонинг Шоҳлиги нима?
Худонинг Шоҳлиги самовий ҳукуматдир. У бошқа барча ҳукуматларнинг ўрнини эгаллаб, Аллоҳнинг иродасини осмонда ҳам, ерда ҳам амалга оширади. Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хабар — хушхабар. Яқинда бу Шоҳлик инсонларнинг яхши ҳукумат ҳақидаги орзусини рўёбга чиқаради. У ер юзида яшовчи барчани бирлаштиради. Дониёр 2:44; Матто 6:9, 10; 24:14 ни ўқинг.
Ҳар қандай ҳукуматнинг подшоҳи бор. Шундай экан, Яҳова Исо Масиҳни Ўз Шоҳлигининг Шоҳи этиб тайинлади. Ваҳий 11:15 ни ўқинг.
2. Нега Исо энг яхши Шоҳ?
Ҳазрати Исо меҳрибон бўлиб, одилликни севгани боис, у энг яхши Шоҳ. (Матто 11:28–30) Исо ер юзи устидан осмонда туриб бошқаради. Шунинг учун одамларга ёрдам беришга қудрати етади. Исо тирилгач, осмонга кўтарилган ва Яҳованинг ўнг томонига ўтирган. (Ибронийларга 10:12, 13) Вақти келиб, Аллоҳ унга ҳокимиятни ато этган ва у ҳукм суришни бошлаган. Дониёр 7:13, 14 ни ўқинг.
3. Исо билан бирга яна кимлар бошқаради?
«Муқаддас халқ» бўлган гуруҳ Исо билан бирга осмонда бошқаради. (Дониёр 7:27) Исо ўз шогирдлари орасидан бир гуруҳ кишиларни танлаб, уларни «ҳаворийлар» деб атаган. Бу садоқатли ҳаворийлар муқаддас халқ сифатида танланганлар орасида биринчилардан бўлган. Яҳова бугунги кунгача садоқатли эркак ва аёлларни муқаддас халқ сифатида танламоқда. Исо сингари улар ҳам руҳий танада тирилтирилмоқда. Юҳанно 14:1–3; 1 Коринфликларга 15:42–44 ни ўқинг.
Луқо 12:32) Уларнинг сони 144 000 нафар. Улар Исо билан биргаликда ер юзи устидан бошқаришади. Ваҳий 14:1 ни ўқинг.
Осмонга нечта киши кетади? Исо уларни «кичик пода» деб атаган. (4. Исо тахтга ўтирганида нима юз берган?
Худонинг Шоҳлиги 1914 йилда бошқарувини бошлаган *. Исо Шоҳ сифатида биринчи навбатда Шайтонни ва унинг жинларини ер юзига улоқтирган. Оқибатда Шайтон қаҳр-ғазабга миниб, ер юзи бўйлаб турли бахтсизликларни келтириб чиқара бошлаган. (Ваҳий 12:7–10, 12) Ўшандан бери инсониятнинг азоб-уқубатлари янада кўпайиб кетди. Очлик, урушлар, зилзилалар ва ўлатлар — Худонинг Шоҳлиги ердаги ишларга аралашишига вақт оз қолганидан далолат берувчи «белгининг» бир қисми. Луқо 21:7, 10, 11, 31 ни ўқинг.
5. Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?
Ер юзи бўйлаб хушхабар ваъз қилинаётгани туфайли Худонинг Шоҳлиги ҳозирнинг ўзидаёқ улкан оломонни бирлаштирмоқда. Миллионлаб камтарин инсонлар Исонинг бошқаруви остидаги бу Шоҳликнинг фуқаролари бўлишяпти. Ушбу ёвуз дунё йўқ қилинган вақтда Худонинг Шоҳлиги уларни ҳимоялайди. Шу боис Худонинг Шоҳлиги бошқаруви остида яшашни истовчилар Исога итоат этишни ўрганишлари даркор. Ваҳий 7:9, 14, 16, 17 ни ўқинг.
Исонинг Минг йиллик бошқаруви даврида бу Шоҳлик Аллоҳнинг инсониятга нисбатан илк ниятини амалга оширади. Бутун ер юзи жаннатга айланади. Бундан сўнг, Исо Масиҳ Шоҳликни Худога қайтариб топширади. (1 Коринфликларга 15:24–26) Худонинг Шоҳлиги ҳақида кимга айтишни хоҳлардингиз? Забур 37:10, 11, 29 ни ўқинг.
^ абз. 6 Муқаддас Китобдаги 1914 йилга ишора қилувчи башоратлар «Муқаддас Китоб таълимотлари» китобининг 215–218- саҳифаларида муҳокама қилинган.