Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2- ДАРС

Муқаддас Китоб умид бахш этмоқда

Муқаддас Китоб умид бахш этмоқда

Бутун дунё бўйлаб одамлар тушкунликка туширадиган, хавотирга соладиган ва ҳатто оғриқ келтирадиган муаммолар билан курашяпти. Сиз ҳам бу каби муаммоларни бошдан кечирганмисиз? Эҳтимол, касалликдан ёки яқинингиз ҳаётдан кўз юмганидан азоб чекаётгандирсиз. Балки шундай деб ўйлаётгандирсиз: «Қачондир ҳаёт яхшиланадими?» Муқаддас Китобда бу саволга ишончли жавоб бор.

1. Муқаддас Китоб бизга қандай умид бахш этяпти?

Муқаддас Китобда нега шу қадар кўп муаммоларга дуч келаётганимизнинг сабаби келтирилган. У ерда бу муаммолар вақтинча экани ва яқинда йўқ бўлиб кетиши ҳақида ҳам ёзилган. Муқаддас Китобда «порлоқ келажак ва умид бахш этилиши» ваъда берилган. (Еремиё 29:11, 12 ни ўқинг.) Мазкур ваъдалар ҳозирги муаммоларни енгишга, ижобий нуқтаи назарга эга бўлишга ва абадий бахтга эришишга кўмаклашади.

2. Муқаддас Китобда қандай келажак ваъда қилинган?

Муқаддас Китобда «ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайдиган» келажак ҳақида айтилган. (Ваҳий 21:4 ни ўқинг.) Азоб келтираётган камбағаллик, адолатсизлик, касаллик ва ўлим каби муаммолар бошқа бўлмайди. Муқаддас Ёзувларда ваъда берилишича, одамлар ер юзидаги жаннатда абадий яшашдан завқланади.

3. Муқаддас Китобдаги ваъдаларга бўлган ишончингизни қай йўсин мустаҳкамлай оласиз?

Кўплар яхши нарсалар юз беришига умид қилади. Аммо улар бу умиди қачондир амалга ошишига амин бўла олмайди. Лекин Муқаддас Китобдаги ваъдалар ҳақида бундай деб бўлмайди. «Муқаддас Ёзувларни... синчковлик билан ўрганиш» орқали унда айтилганларга бўлган ишончимизни мустаҳкамлай оламиз. (Ҳаворийлар 17:11) Муқаддас Китобни тадқиқ қилар экансиз, у ерда келажак ҳақида айтилганларга ишониш-ишонмасликни ўзингиз ҳал қила оласиз.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Муқаддас Китобда келажак борасида ваъда қилинган баъзи нарсаларни кўриб чиқинг. У ерда тилга олинган умид бугунги кунда одамларга қандай ёрдам бераётганини билиб олинг.

4. Муқаддас Китобда мукаммал шароитларда абадий яшаш умиди тўғрисида айтилган

Муқаддас Китобда келтирилган қуйидаги ваъдаларга эътибор беринг. Уларнинг қайсилари сизга айниқса ёқди? Нима учун?

Бу ваъдаларнинг ёнида келтирилган оятларни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Сизнингча, бу оятлар умид бахш этадими? Улар оилангиз ва дўстларингиз учун умид манбаи бўлиши мумкинми?

Мана шундай дунёда яшашни тасаввур қилиб кўринг:

ҲЕЧ КИМ...

БАРЧА...

  • оғриқни, ёш ўтгани туфайли заифликни ҳис қилмайди, ўлмайди. (Ишаё 25:8)

  • ҳаётдан кўз юмган яқинлари ер юзида яшаш учун тирилганини кўради. (Юҳанно 5:28, 29)

  • яхши соғлик ва ёшлик қувватидан қувонади. (Аюб 33:25)

  • ташвишли фикрлардан ёки хотиралардан қийналмайди. (Ишаё 65:17)

  • мукаммал шароитларда абадий яшайди. (Забур 37:29)

5. Муқаддас Китобдаги умид нуқтаи назарни ўзгартиришга кўмаклашади

Кўплар атрофидаги муаммоларни кўриб, тушкунликка тушяпти ё ҳатто жаҳли чиқяпти. Айримлар вазиятни яхшилашга уриниб кўряпти. Вазият яхши томонга ўзгариши борасидаги Муқаддас Китобда айтилган ваъда одамларга қандай ёрдам бераётганини билиб олинг. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Рафика қандай адолатсизликка учраган?

  • Адолатсизлик бартараф этилмаган бўлса ҳам Муқаддас Китоб унга қандай ёрдам берган?

Келажакда амалга ошадиган Муқаддас Китобдаги ваъдалар тушкунликни енгишимизга ва муаммоларга қарамай, қувонишимизга кўмаклаша олади. Ҳикматлар 17:22 ва Римликларга 12:12 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Сизнингча, Муқаддас Китобдаги умидбахш хабар ҳозирнинг ўзида ҳаётингизни яхшилай оладими? Нега?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Муқаддас Китобда келажак борасида ёзилганлар эртак».

  • Нега далилларни тадқиқ қилиш муҳим, деб ўйлайсиз?

ХУЛОСА

Муқаддас Китоб бизга умид бахш этмоқда. Ундаги қувончга тўла келажак ҳақидаги ваъдалар қийинчиликлар билан курашишимизга ёрдам беради.

Такрорлаш

  • Нега одамлар умидга муҳтож?

  • Муқаддас Китобда келажак борасида нима дейилган?

  • Келажак борасида умидга эга бўлиш ҳозирнинг ўзида сизга қандай ёрдам беради?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Умид куч бахш этиши ҳақида кўпроқ билиб олинг.

«Умидни қаердан топишингиз мумкин?» («Уйғонинг!» 22 апрель, 2004)

Сурункали касалликка йўлиққан инсонларга келажак борасидаги умид қандай ёрдам бераётганига диққат қаратинг.

«Сурункали касалликка дуч келганда Муқаддас Китоб ёрдам бера оладими?» (Веб-мақола)

Бу мусиқали видеони томоша қилар экансиз, ўзингизни ва оилангизни Муқаддас Китобда ваъда қилинган келажакдаги жаннатда тасаввур қилинг.

«Бу пайтни тасаввур қилинг» 3:37

Дунёдаги аҳволни ўзгартиришга ҳаракат қилган инсон Муқаддас Китобда келажак борасида келтирилган умид ёрдамида ҳаётини қай йўсин ўзгартиргани ҳақида билиб олинг.

«Энди дунёни ўзгартиришим керак, деб ўйламайман» («Қўриқчи минораси» 1 июль, 2013)