2. Озиқ-овқат етишмовчилиги
2. Озиқ-овқат етишмовчилиги
«Озиқ-овқат етишмовчилиги... бўлади» (МАРК 13:8)
● Бир киши паноҳ излаб Нигернинг Кваратаги қишлоғига келади. Унинг ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари ҳам очликдан қутулиш ниятида мамлакатнинг турли четларидан чиқиб шу ерга келишади. Лекин бу киши ўзини улардан олиб қочади. Нима сабабдан? «У [ўз оиласини] боқа олмагани учун қариндошларининг кўзига тик қарай олмайди»,— деб тушунтиради қишлоқ оқсоқоли Сиди.
ФАКТЛАР НИМАНИ КЎРСАТЯПТИ? Ҳар куни дунё бўйлаб деярли еттита одамдан бири тўйгунча овқатлана олмайди. Африканинг жанубидаги Саҳрои Кабирда аҳвол бундан ҳам баттар: у ерда учта одамдан бири сурункали очликдан азоб чекмоқда. Бу рақамлар ортида нима турганини тушуниш учун ота, она ва фарзанддан иборат оилани тасаввур қилинг. Агар озиқ-овқат фақат икки кишига етса, ким оч қолади? Отами? Онами? Ёки фарзандми? Бу каби оилалар ҳар куни бундай танлов олдида туради.
КЕНГ ТАРҚАЛГАН ЭЪТИРОЗ. Ер юзида ҳамма учун керагидан ортиқ озиқ-овқат етиштирилади. Захиралар тўғри тақсимланса бўлди.
ЧИНДАН ҲАМ ШУНДАЙМИ? Тўғри, деҳқонлар илгаригига қараганда ҳозир кўпроқ маҳсулот етиштириб, етказиб беряпти. Аслида ҳукуматлар захираларни тўғри тақсимлаб, очлик муаммосини бартараф қила олади. Аммо ўнлаб йиллар давомида уринишларига қарамай, ҳаракатлари самарасиз қолмоқда.
СИЗ ҚАНДАЙ ФИКРДАСИЗ? Марк 13:8 даги сўзлар амалга ошяптими? Сизнингча, технологиялар ривожланганига қарамай дунё бўйлаб одамлар озиқ-овқат етишмовчилигидан ҳали ҳам азият чекяптими?
Зилзилалар ва озиқ-овқат етишмовчилиги кетидан охирзамон белгисининг таркибий қисми бўлган бошқа офат келади.
[5- саҳифадаги матн парчаси]
«Агар озиқ-овқат етарли бўлганида, болаларнинг учдан бир қисмидан ошиғини нобуд қилаётган зотилжам, ич кетиш ва бошқа касалликларнинг олдини олса бўларди». (ЮНИСЕФНИНГ СОБИҚ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИ ЭНН ВИНИМАН)
[5- саҳифадаги расм манбаи]
© Paul Lowe/Panos Pictures