101- ҚЎШИҚ
Баҳамжиҳат хизмат қилайлик
-
1. Раб бизни золим дунёдан
Ўз халқи томон чорлаган.
Бу халқда топдик бирдамлик,
Файз-ҳаловат, шодлик.
Биз учун азиздир
Шу каби дўстлик.
Кўпдир иш бугун далада,
Йўл-йўриқ Тангри бермоқда.
Биз Унга хизмат қилайлик
Ва сақлайлик бирлик!
-
2. Берсин деб Аллоҳ якдиллик,
Чин дилдан дуо қилайлик.
Қалб шунда тўлар севгига,
Мадҳ куйланар Рабга.
Завқ, ором бергайдир
Тинч-тотув ҳаёт.
Гар инъом этсак муҳаббат,
Бахш этгай Худо фароғат.
Шу йўсин бўлгаймиз албат
Доим баҳамжиҳат.
(Шунингдек, Михо 2:12; Заф. 3:9; 1 Кор. 1:10 га қаранг.)