135- ҚЎШИҚ
Яҳова меҳр ила чорлар: «Ўғлим, доно бўл»
-
1. Ўғил-қизларим, ҳақ йўлда содиқ қолинг,
Ёвим кўтарган даъвога жавоб беринг.
Сақлаб мустаҳкам имонни ёшлик чоғда,
Шоним ёймоқдасиз сўзда ва амалда.
(НАҚАРОТ)
Фарзандларим, доно танлов-ла
Мангу айланг қалбим шодон.
Қилиб хизматим чин юрак-ла,
Ёйинг исмим элга мудом.
-
2. Менга бахш этинг жон-дилдан энг аълосин,
Қўрқманг ғовлардан, чўзаман ёрдам қўлин.
Дунё сочганда сизларга ғазаб ўтин,
Бергайман далда, ёғдириб чексиз меҳрим.
(НАҚАРОТ)
Фарзандларим, доно танлов-ла
Мангу айланг қалбим шодон.
Қилиб хизматим чин юрак-ла,
Ёйинг исмим элга мудом.
(Шунингдек, Қонун. 6:5; Воиз 11:9; Ишаё 41:13 га қаранг.)