Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

24- ҚЎШИҚ

Яҳованинг тоғига келинг

Яҳованинг тоғига келинг

(Ишаё 2:2–4)

  1. 1. Солгин сен бир назар,

    Қиё боқ улкан тоққа.

    Шулдир Яҳнинг тоғи,

    Виқор тўкиб у турар.

    Ҳар эл у томонга

    Йироқдан оқиб келар.

    «Кел»,— деб бир-бирини

    Улар чорлар Аллоҳга.

    Илгари оз эдик,

    Лекин ҳозир улкан халқ бўлдик,

    Кун сайин улғайдик,

    Маънавий бойликка эришдик.

    Жон деб дўст бўлмоқда

    Тангрига чанқоқ қалблар.

    Оғмай тўғри йўлдан,

    Улар содиқ қолмоқда.

  2. 2. Завқ-ла ваъз қилайлик

    Самовий Шоҳлик ҳақда.

    Шулдир Исо амри,

    Уни бажо айлайлик.

    Бўлсин ҳар бир инсон

    Шоҳимиз Масиҳ томон.

    Олсин ундан ўрнак,

    Калом-ла юрсин мудом.

    Келтиргай кўп шодлик

    Бу улкан оломон ўсиши.

    Бунда биз қатнашиб,

    Яҳова ҳақида айтайлик.

    Шахт-ла, бор овозда

    Чорлайлик ташна қалбни.

    Келсин Раб тоғига у,

    Қолсин доим унда.

(Шунингдек, Заб. 43:3; 99:9; Ишаё 60:22; Ҳавор. 16:5 га қаранг.)