Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

33- ҚЎШИҚ

Ғам-ташвишингни Яҳовага ташла

Ғам-ташвишингни Яҳовага ташла

(Забур 55)

  1. 1. Эй Аллоҳ, дуом қабул эт,

    Айла лутф менга, Тангрим.

    Дард-ғамдан Ўзинг фориғ эт,

    Қил жасур заиф қалбим.

    (НАҚАРОТ)

    Чекма ғам-ташвиш, дуо қил,

    Ҳар дардинг Яҳова кўргайдир.

    Ҳар дамда Ўзи Паноҳдир,

    У ростгўй, содиқ, қодир.

  2. 2. Эҳ, қанот қоқиб учсайдим

    Энг олис, хавфсиз ерга.

    Раб, ёвдан халос бўлсайдим

    Ва борсайдим тинч жойга.

    (НАҚАРОТ)

    Чекма ғам-ташвиш, дуо қил,

    Ҳар дардинг Яҳова кўргайдир.

    Ҳар дамда Ўзи Паноҳдир,

    У ростгўй, содиқ, қодир.

  3. 3. Эй Эгам, юпанч бергайсан,

    Шул-чун тинч эрур дилим.

    Ҳар юким олиб юргайсан,

    Сен раҳмонсан, ё Раббим.

    (НАҚАРОТ)

    Чекма ғам-ташвиш, дуо қил,

    Ҳар дардинг Яҳова кўргайдир.

    Ҳар дамда Ўзи Паноҳдир,

    У ростгўй, содиқ, қодир.

(Шунингдек, Заб. 22:5; 31:1–24 га қаранг.)