Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

62- ҚЎШИҚ

Янги қўшиқ

Янги қўшиқ

(Забур 98)

  1. 1. Эй, азиз дўстлар, янги қўшиқ куйланг Рабга,

    У ажиб ишлар-ла достон бўлди элга.

    У ғолиб Султон ва энг олий, қодир Тангри,

    Ҳақ, одил ҳамиша,

    Ҳукми эрур тўғри.

    (НАҚАРОТ)

    Жўр бўлинг

    Ушбу янги куйга!

    Ҳамд айтинг

    Буюк Подшоҳ Яҳга!

  2. 2. Шод юрак ила Подшоҳ Рабга мадҳлар куйланг

    Ва чексиз ҳурмат-ла юксак шаънин оқланг.

    Бор овоз ила халқи билан олқиш айтинг,

    Най, рубоб, карнай-ла

    Шавкат-шонин ёйинг.

    (НАҚАРОТ)

    Жўр бўлинг

    Ушбу янги куйга!

    Ҳамд айтинг

    Буюк Подшоҳ Яҳга!

  3. 3. Сой, улкан уммон Аллоҳ учун қарсак чалар,

    Ҳар тирик жонзот ҳам Унга таъзим қилар.

    Тоғ, олтин водий мудом улуғ айлар Рабни,

    Шу гўзал ижод-ла

    Бирга мақтанг Уни.

    (НАҚАРОТ)

    Жўр бўлинг

    Ушбу янги куйга!

    Ҳамд айтинг

    Буюк Подшоҳ Яҳга!

(Шунингдек, Заб. 96:1; 149:1; Ишаё 42:10 га қаранг.)