69- ҚЎШИҚ
Олға босиб, қунт-ла ваъз қилайлик!
-
1. Шоҳлик ҳақида қиламиз ваъз
Турли ерларда ҳар вақт.
Ёрдам берамиз чин юрак-ла
Мўмин қалбларга албат.
Ушбу вазифа шарафлидир,
Шодлик-ла хабар ёямиз.
Хизмат қиламиз матонат-ла,
Тангри исмини оқлаймиз.
(НАҚАРОТ)
Ваъз эт қунт-ла ва олға босиб юр
Раб айтган йўлдан.
Яҳ-ла дўст бўл ва олға босиб юр
У томон ҳар дам.
-
2. Улкан оломон хизматдошдир
Шоҳлар аҳлига бугун.
Улар ҳақ йўлдан юришгайдир,
Яҳни улуғлаб ҳар кун.
Ташна қалбларга ваъз қилиб биз,
Шоҳлик ҳақида айтамиз.
Қодир Аллоҳнинг мадади-ла
Ҳамиша жасур бўламиз.
(НАҚАРОТ)
Ваъз эт қунт-ла ва олға босиб юр
Раб айтган йўлдан.
Яҳ-ла дўст бўл ва олға босиб юр
У томон ҳар дам.
(Шунингдек, Заб. 23:4; Ҳавор. 4:29, 31; 1 Бутр. 2:21 га қаранг.)