Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

75- ҚЎШИҚ

«Мен бораман! Мени юбор!»

«Мен бораман! Мени юбор!»

(Ишаё 6:8)

  1. 1. Бугун башар Рабни айблар,

    Улуғ исмин бадном қилар.

    Кўплар Уни инкор этар,

    Бошқа биров «ваҳший» деяр.

    Ким пок айлар Аллоҳ исмин?

    Ким мадҳ этар Унинг шаънин?

    (1- НАҚАРОТ)

    «Тайёрман, Раб, мени юбор!

    Сени куйлай такрор-такрор.

    Бу мен учун зўр ифтихор, Раб.

    Сен Ўзинг мени юбор!»

  2. 2. Аксар инсон қўрқмай Рабдан,

    Айтар: «Куни келмас экан».

    Бири тошдан санам ясар,

    Бири шоҳдан паноҳ излар.

    Ким Раб ҳукмин эълон этар,

    Унинг жанги ҳақда сўзлар?

    (2- НАҚАРОТ)

    «Тайёрман, Раб, мени юбор!

    Кунинг элга қилай ошкор.

    Бу мен учун зўр ифтихор, Раб.

    Сен Ўзинг мени юбор!»

  3. 3. Ёвуз одам гуллаб-яшнар,

    Аҳли мўмин азоб чекар.

    Бу пок қалблар тинчлик излар,

    Тўғри йўлга турмоқ истар.

    Улар кимдан далда олар?

    Аллоҳ ҳақда кимдан билар?

    (3- НАҚАРОТ)

    «Тайёрман, Раб, мени юбор!

    Ахир таълим бермоқ даркор.

    Бу мен учун зўр ифтихор, Раб.

    Сен Ўзинг мени юбор!»

(Шунингдек, Заб. 10:4; Ҳиз. 9:4 га қаранг.)