Забур 139:1–24
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. Қўшиқ.
139 Эй Яҳова, Сен мени ўрганиб чиқдинг, Сен мени биласан+.
2 Қачон ўтириб, қачон туришимдан хабардорсан+.
Ўй-фикримни узоқдан туриб тушунасан+.
3 Юрганимда ҳам, ётганимда ҳам мени кузатиб турасан,Ҳамма йўлларим Сенга маълумдир+.
4 Тилимга сўз келмай туриб,Эй Яҳова, Сен нима дейишимни аллақачон биласан+.
5 Орқа ва олдимдан мени қўриқлаб турибсан,Қўлингни устимга қўйгансан.
6 Бундай нарсаларни ақлимга сиғдириш қийин.
Улар шунчалик юксакки, уларни англай олмайман+.
7 Сенинг руҳингдан қаерга ҳам қочиб кетардим?!Мени кўрмаслигинг учун қаерга ҳам яширина олардим?!+
8 Агар осмонга кўтарилсам, Сен ўша ерда бўласан,Қабрда* ўзимга тўшак солсам, ўша ерда ҳам мени топасан!+
9 Борди-ю, энг олис денгиз бўйида яшаш учунТонг қанотларини олиб учиб кетсам ҳам,
10 Ҳатто ўша ерда Сенинг қўлинг мени етаклайди,Ўнг қўлинг мени ушлаб туради+.
11 Агар: «Қоронғилик мени яширади!» — деб айтсам,
Мени чулғаб олган тун ёришиб кетади.
12 Зулмат ҳам Сен учун қоронғи бўлмайди,Тун эса кундуз каби ёруғ бўлади+.Зулмат Сен учун ёруғлик сингаридир+.
13 Ахир буйракларимни Ўзинг яратгансан-ку,Онам қорнида мени парда билан қоплагансан*+.
14 Сени мадҳ этаман! Нақадар ҳайратли, ажойиб яратилганман+.
Ижодларинг ғаройибдир+,Мен буни жуда яхши биламан.
15 Мен пинҳон яратилганимда,Онам қорнида ривожланганимда*Суякларим Сендан яширин эмас эди+.
16 Ҳали пушт шаклида бўлганимда кўзларинг мени кўрган.Танамдаги аъзолар вужудга келмай туриб,Уларнинг ҳар бирини,Улар қачон шаклланганини Ўз китобингга ёзиб қўйгансан.
17 Сенинг фикрларинг мен учун қадрлидир!+
Эй Тангри, улар бениҳоя кўпдир!+
18 Уларни санашга уринсам, қум зарраларидай беҳисобдир+.
Уйқудан уйғонганимда, хаёлимда ҳамон Сенсан*+.
19 Эй Худо, кошки ёвузни ўлдирсанг эди!+
Шунда зўравонлар* мендан узоқлашарди.
20 Улар ёвуз ният билан Сенга қарши гапираётган,
Исмингни ноўрин тарзда тилга олаётган душманларингдир+.
21 Эй Яҳова, Сендан нафратланганлардан мен ҳам нафратланаман+,Сенга қарши исён кўтарганлардан жирканаман+.
22 Улардан ниҳоятда нафратланаман+,Улар менинг ашаддий душманларимдир.
23 Эй Тангри, мени ўрганиб чиқиб, юрагимни билиб ол+.
Мени текшириб, ташвишли ўй-фикрларимдан хабардор бўл+.
24 Қараб кўр-чи, менда ёмон бир мойиллик бормикан?+Мени абадият йўлидан етакла+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «мени тўқигансан».
^ Сўзма-сўз «ернинг тубида тўқилганимда».
^ Бошқа вариант «ҳамон уларни санаётган бўламан».
^ Ёки «хунрезлар».