Забур 38:1–22
Эслатма сифатида ёзилган Довуд саноси.
38 Эй Яҳова, ғазаб устида менга танбеҳ берма,Жаҳл устида мени тузатма+.
2 Чунки ўқларинг танамга суқилиб кирди,Қўлинг мени зилдай босиб турибди+.
3 Қаҳр-ғазабингдан бутун танам дард чекяпти.
Гуноҳим дастидан ҳаловатимни йўқотдим+.
4 Хатоларим бошимдан ошиб ётибди+,Улар мен учун кўтариб бўлмайдиган оғир юк кабидир.
5 Ақлсизлигим дастиданЯраларим йиринглаб, қўланса ҳид чиқаряпти.
6 Қайғу чекиб, букчайиб қолдим,Кун бўйи ғамгин юраман.
7 Ичим куйиб кетяпти,Бутун танам дард чекяпти+.
8 Мен серрайиб қотиб қолдим, тамоман эзилдим,Юрагим қийналганидан фиғон чекяпман.
9 Эй Яҳова, Сен барча истакларимни биласан,Оҳу нолаларим Сендан яширин эмас.
10 Юрагим безовта, қувватим адо бўлди,Кўзларим нуридан ҳам айрилдим+.
11 Яраларимни кўриб, ёру дўстларим мендан қочадиган,Яқин танишларим ўзини четга оладиган бўлди.
12 Жонимга* қасд қилмоқчи бўлганлар қопқонлар қўймоқда,Зарар етказмоқчи бўлганлар менга қарши гапириб+,Кун бўйи ёлғон тўқиб юрибди.
13 Мен бўлсам кар одам сингари эшитмайман+,Соқовга ўхшаб оғиз очмайман+.
14 Мен қулоғи эшитмайдиган инсонга ўхшаб қолдим,Ўзимни оқлаш учун оғзимдан бирорта ҳам сўз чиқмайди.
15 Боиси, мен Сени кутдим, эй Яҳова+,Сен менга жавоб бердинг, эй, Тангрим Яҳова+.
16 Чунки мен: «Улар устимдан кулмасин,Оёғим сирпаниб кетса, ўзларини мендан юқори қўймасин»,— дедим.
17 Сабаби, ҳалокатга учрашимга сал қолди,Дард-алам мени ҳеч тарк этмасди+.
18 Мен хатоларимни тан олдим+,Гуноҳим дастидан ҳаловатимни йўқотдим+.
19 Душманларим эса серғайрат ва кучли*,Мендан бесабаб нафратланаётганлар кўпайиб кетди.
20 Улар қилган яхшилигимга ёмонлик қайтарди,Яхшиликка интилганим учун менга қарши чиқди.
21 Мени тарк этма, эй Яҳова!
Мендан олисда турма, эй Тангрим!+
22 Менга ёрдам беришга шошил,Эй, нажоткорим Яҳова!+