Забур 78:1–72
Маскил*. Осиф саноси+.
78 Эй халқим, қонунимга қулоқ сол,Оғзимдан чиққан сўзларга қулоқ тут.
2 Оғиз жуфтлаб ҳикматли сўзлар айтаман.
Азалий жумбоқларни тилга оламан+.
3 Уларни биз эшитганмиз, биламиз,Ота-боболаримиз бизга айтиб беришган+.
4 Биз ҳам уларнинг авлодларидан ҳеч нарсани яширмаймиз,Келажак авлодга барини айтиб берамиз+.Яҳованинг мақтовга сазовор ишларию қудрати+,Қилган ажойиб ишлари ҳақида сўзлаб берамиз+.
5 У Ёқубга* эслатмалар берди.Исроилда қонун ўрнатди,Бу нарсаларни фарзандларига ўргатишниОта-боболаримизга буюрди+.
6 Токи келажак насл,Туғилажак болалар булардан хабардор бўлиб+,
Ўз фарзандларига уларни айтиб берсин+.
7 Шунда улар Худога умид боғлайди.
Аллоҳнинг ишларини эсдан чиқармай+,Унинг амрларига риоя этади+.
8 Улар ота-боболари кабиЎжар ва исёнкор+,Қалби беқарор+,Худога садоқатсиз наслга айланмайди.
9 Эфрайим ўғиллари камон билан қуролланган эди,Аммо жанг куни улар ортга чекинди.
10 Улар Тангрининг аҳдига амал қилмади+,Қонунига риоя этишдан бош тортди+.
11 Улар Худонинг қилган ишларини эсдан чиқарди+,Кўрсатган ажойиб ишларини унутди+.
12 У Миср юртида, Зўван ҳудудида+,Ота-боболарининг кўз ўнгида мўъжизалар яратди+.
13 Улар ўтсин дея денгизни иккига бўлди,Сувларни девор каби қилиб қўйди+.
14 Кундузи булут орқали,Кечаси эса олов ёруғи орқали етаклаб юрди+.
15 У саҳродаги қояларни ёриб,Гўё денгиздан сув ичиргандай чанқоқларини қондирди+.
16 У қоятошдан сув чиқариб,Дарёдай оқизди+.
17 Бироқ улар чўлда Тангри Таолога қарши исён кўтариб,Унга қарши гуноҳ қилишдан тўхтамади+.
18 Улар кўнгиллари тусаган овқатни талаб қилиб,Қалбларида Аллоҳни синади+.
19 Улар: «Худо саҳронинг ўртасида дастурхон ёза олармиди?!» — дея,Худога қарши нолий бошлади+.
20 Мана, У қояни ёриб,Сувни селдай оқизди+.
Улар бўлса: «У бизга нон ҳам бера олармикан?Халқига гўшт едира олармикан?»+ — деди.
21 Яҳова буни эшитиб ғазабга минди+,Ёқубга қарши қаҳри+ қайнаб,Исроилга қарши ғазаби аланга олди+.
22 Зеро, улар Аллоҳга ишонмади+,Қутқара олишига кўзлари етмади.
23 Шунда У булутли осмонга амр бериб,Само дарвозаларини очди.
24 Худо уларга егани манна ёғдириб турди,Уларга осмоннинг донини берди+.
25 Одамлар қудратли зотлар*+ нонидан еди,Аллоҳ уларга тўйгунларича озуқа берди+.
26 У осмонда шарқдан шамол кўтарди,Қудрати ила жанубдан шамол эстирди+.
27 Устларига гўштни чангдай,Қушларни денгиз қумидай ёғдирди.
28 Қушларни қароргоҳи ўртасига,Чодирлари атрофига туширди.
29 Улар еб тўйди,Тангри уларга кўнгиллари тусаган нарсани берди+.
30 Оғизларидаги овқатни ютиб улгурмай,Нафслари ҳамон ҳакалак отиб турганда,
31 Уларга қарши Аллоҳнинг ғазаби аланга олди+.
Бақувват кишиларини ўлимга дучор қилиб+,Исроил йигитларини ер тишлатди.
32 Улар бўлса янада гуноҳга ботиб+,Унинг мўъжизаларига ишонмади+.
33 Шу боис, Худо уларнинг кунларини бир нафасдай битирди+,Умрлари ваҳима ичида ўтиб кетди.
34 Тангри ҳар гал қирғин қилганда, улар Худога қайтар+,Унга юз буриб, У томон интиларди.
35 Худо уларнинг Қояси+,Аллоҳ Таоло Қутқарувчиси* эканини эсларига туширарди+.
36 Бироқ улар оғизлари билан Уни алдашга уринди.Тиллари билан Унга ёлғон гапирди.
37 Улар Аллоҳга содиқ қолмади+,Унинг аҳдига вафо қилмади+.
38 У бўлса раҳм-шафқат кўрсатди+,Айб-гуноҳларини кечириб, қириб ташламади+.
Такрор-такрор ғазабини босиб+,Уларга қаҳрини сочмади.
39 Боиси, улар ожиз бир банда эканини+,Эсиб, қайтиб келмайдиган шамол* эканини унутмади.
40 Саҳрода улар неча марталаб исён кўтариб+,Чўлда Унинг дилини оғритди+.
41 Улар қайта-қайта Аллоҳни синаб+,Исроилнинг Муқаддас Тангрисига озор етказди.
42 Улар Унинг қудратини,Душман қўлидан қутқарган кунни+ унутди,
43 Унинг Мисрда кўрсатган аломатларини+,Зўван ҳудудида яратган мўъжизаларини эсдан чиқарди.
44 Ўшанда У мисрликлар ўз сувларидан ича олмайдиган қилиб,Нил анҳорларини қонга айлантирди+.
45 Уларни чақсин дея, сўна пашшалар галасини юборди+,Юртларини хароб қилсин дея, қурбақа бостирди+.
46 Экинларини очофат чигирткаларга,Етиштирган ҳосилларини чигирткалар галасига ем қилди+.
47 Токларини дўл билан+,Анжирларини йирик дўл билан нобуд қилди.
48 Ҳайвонлари устига дўл ёғдирди+,Чорваларини яшин алангасига* топширди.
49 Уларга оташин ғазабин сочиб,Устларига қаҳр, нафрат ва мусибат ёғдирди,Офат келтирувчи фаришталар қўшинини юборди.
50 Аллоҳ Ўз ғазабига йўл очди.
Уларга шафқат қилмай,Ўлатга дучор қилди.
51 Охири Миср тўнғичларини+,Хомнинг чодирларида туғилган тўнғичларни қирғин қилди.
52 Сўнг халқини қўйлар каби олиб чиқиб+,Саҳро бўйлаб сурувдай етаклади.
53 Уларни бехатар бошлаб юрди,Ҳеч нарса уларни даҳшатга солмади+,Ёвларини денгиз кўмиб юборди+.
54 Халқини эса Ўз муқаддас юртига+,Қудрати ила забт этган ушбу тоғли ҳудудга олиб келди+.
55 Улар олдидан халқларни қувиб чиқарди+,Ўлчов ипи билан меросларини тақсимлаб берди+,Исроил қабилаларига уй-жойлар берди+.
56 Улар бўлса Аллоҳ Таолони синашдан, Унга қарши исён қилишдан тўхтамади+,Унинг эслатмаларини назар-писанд қилмади+.
57 Улар ҳам йўлдан озиб, ота-боболари каби хоинлик қилди+.
Ипи бўшаб қолган камондай бузилди+.
58 Улар тепаликлар барпо этиб, Худони ранжитди+,Ўйма бутлари билан қаҳрини* келтирди+.
59 Аллоҳ буни кўриб, ғазабга минди+,Сўнгра Исроилни тамоман рад этди.
60 Охир-оқибат Шилўдаги муқаддас чодирини+,Инсонлар ичра қурган масканини тарк этди+.
61 Қудратию улуғворлик рамзи асир қилиб олиб кетилишига,Душман қўлига тушишига йўл қўйди+.
62 Халқини қиличга рўпара қилди+,Ўз мулкига дарғазаб бўлди.
63 Йигитларини олов ютиб юборди,Қизлари никоҳ қўшиқларини айтмай қўйди.
64 Руҳонийлари қиличдан ўтказилди+,Бевалари бўлса аза тутмади+.
65 Сўнгра Яҳова уйқудан уйғонди+,Шаробдан кейин кайфи тарқаган жангчидай+ уйғонди.
66 У ғанимларини қувиб юборди+,Уларни тоабад иснодга қолдирди.
67 У Юсуфнинг чодирини рад этди,Эфрайим қабиласини танламади.
68 Ўрнига Яҳудо қабиласини+,Ўзи севган Сион тоғини танлади+.
69 Муқаддас масканини осмондай барқарор+,Мангу ўрнатилган ер каби мустаҳкам қилди+.
70 Хизматкори Довудни танлаб+,Уни қўй қўрасидан олиб чиқди+.
71 Совлиқларни боқиб юрган жойдан олиб,Уни Ўз халқи Ёқуб устидан+,Мулки бўлмиш Исроил узра чўпон қилиб қўйди+.
72 Довуд уларга софдиллик ила чўпонлик қилди+,
Моҳирлик ила етаклаб юрди+.
Изоҳлар
^ Ёки «Ёқубнинг авлодларига».
^ Ёки «фаришталар».
^ Ёки «Қасоскори».
^ Бошқа вариант «Чиқиб, қайтиб кирмайдиган руҳ».
^ Бошқа вариант «кучли безгакка».
^ Ёки «рашкини».