Ишаё 9:1–21

  • Жалила юрти учун чексиз ёруғлик (1–7)

    • «Тинчлик шаҳзодаси» (6, 7)

  • Аллоҳнинг қўли Исроилга қарши (8–21)

9  Лекин бу зулмат, илгари Забулун билан Нафтали ерлари азоб чекиб нафратга дучор бўлган кезларидагидай бўлмайди+. Кейинчалик эса У ўша юртни — Иордан ҳудудидаги денгиз бўйидаги йўлни, ўзга халқлар Жалиласини шон-шуҳратга белайди.  2  Қоронғиликда юрган халқЧексиз ёруғликни кўрди. Зулмат диёрида яшайдиганлар устигаНур таралди+.  3  Сен бу халқни кўпайтирдинг,Унинг қувончига қувонч қўшдинг. Улар Сенинг олдингдаЙиғим-терим вақтдагидай шодланди,Ўлжани бўлишиб олаётганлардай севинди.  4  Чунки Сен уларнинг оғир бўйинтуруғини,Елкаларидаги таёқни — назоратчининг таёғини,Мидия мағлуб бўлган кундагидай парчалаб ташладинг+.  5  Босганда ерни титратган оёқ кийимни,Қонга ботирилган ҳар бир либосниОлов ютиб юборади.  6  Биз учун бола туғилди+,Бизга бир ўғил ато этилди.Унинг қўлига ҳокимият берилади+. Унга Доно маслаҳатчи+, Қудратли худо*+, Абадий ота, Тинчлик шаҳзодаси деб исм қўйилади.  7  Унинг ҳокимияти ортиб боради,Довуднинг тахтида+, унинг шоҳлигидаТинчликнинг чеки бўлмайди+,Ҳокимиятини мустаҳкам ўрнатади+,Адолат+ ва ҳаққоният+ илаУни тоабад кучайтиради. Қўшинлар Сарвари Яҳова буни ғайрати ила амалга оширади.  8  Яҳова Ёқубга бир ҳукм юборди,У Исроилнинг бошига тушди+.  9  Буни бутун халқ —Эфрайим ва Самария аҳолиси билиб олади.Улар мағрурлик ва манманлик билан шундай дейди: 10  «Ғиштлар қулади,Аммо биз йўнилган тошлардан қурамиз+. Анжир дарахтлари чопиб ташланди,Лекин уларни кедр дарахтларига алмаштирамиз». 11  Яҳова Ратаннинг душманларини Эфрайимга қарши қўзғатади,Унинг ғанимларини оёққа турғизади. 12  Шарқдан Сурияни, ғарбдан филистимликларни+ қўзғайди,Улар оғизларини очиб Исроилни ютиб юборади+. Шунда ҳам Унинг ғазаби босилмайди,Жазолаш учун кўтарган қўлини туширмайди+. 13  Чунки халқ уни жазолаган Зотга қайтмади,Қўшинлар Сарвари Яҳовани изламади+. 14  Яҳова бир кунда+ Исроилнинг бошинию думини,Новдасини ва қамишини* кесиб ташлайди. 15  Бош — обрўли киши ва оқсоқол,Дум эса сохта таълим берадиган пайғамбардир+. 16  Етакчилари халқни сарсон қилади,Уларга эргашганлар адашади. 17  Шу боис, Яҳова уларнинг ёш йигитлари учун қувонмайди,Уларнинг етимларига ва беваларига раҳм-шафқат кўрсатмайди,Зеро, уларнинг бари шаккок ва ёвуздир+,Оғизларидан бўлмағур сўзлар чиқади. Шунда ҳам У жаҳлдан тушмайди,Жазолаш учун кўтарган қўлини туширмайди+. 18  Ёвузлик оташ каби ёнади,Тиканларнию бегона ўтларни ютади. Ўрмондаги чакалакзорларни ёндириб юборади,Уларнинг тутуни осмонга кўтарилади. 19  Қўшинлар Сарвари Яҳованинг ғазабиданУларнинг юрти олов ичида қолади,Одамларни ўт ямламай ютади. Ҳеч ким ўз туғишганига раҳм қилмайди. 20  Бири ўнг томонидан кесиб ейди-ю,Аммо оч қолади.Бошқа бири чап томонидан кесиб ейди-ю,Лекин қорни тўймайди. Ҳар бири ўз қўлини ейди. 21  Манаше Эфрайимни,Эфрайим Манашени ейди. Икковлон Яҳудога қарши бўлади+. Шунда ҳам У жаҳлдан тушмайди,Жазолаш учун кўтарган қўлини туширмайди+.

Изоҳлар

Ёки «Қудратли илоҳий зот», ибр. Эл Гиббор. Бу Ибт 17:1 даги «Қодир Тангри», ибр. Эл Шаддай эмас.
Бошқа вариант «Пальма новдасини ва қамишини».