Матто баён этган хушхабар 27:1–66

  • Исони Пилатга топширишади (1, 2)

  • Яҳудо ўзини осади (3–10)

  • Исо Пилат қаршисида (11–26)

  • Исони масхара қилишади (27–31)

  • Исони Гўлготада устунга михлашади (32–44)

  • Исонинг ўлими (45–56)

  • Исо дафн этилади (57–61)

  • Исонинг қабри қўриқланади (62–66)

27  Тонг отганда бош руҳонийлар ва халқ оқсоқолларининг барчаси Исони ўлдиришга ўзаро маслаҳатлашишди+. 2  Ниҳоят унинг қўлларини боғлашди-да, олиб бориб ҳоким Пилатга топширишди+. 3  Исони ўлимга маҳкум этишганини билиб, хоин Яҳудонинг виждони қийнай бошлади. Кейин у 30 кумуш тангани бош руҳонийлар ва оқсоқолларга олиб бориб+, 4  шундай деди: «Мен беайб кишига* хиёнат қилиб, гуноҳга қўл урдим». Улар эса: «Бизга нима, тағин ўзинг биласан!» — дейишди. 5  У эса кумуш тангаларни маъбадда ташлаб, у ердан чиқиб кетди-да, бориб ўзини осди+. 6  Бош руҳонийлар бўлса кумуш тангаларни олиб шундай дейишди: «Буларни хазина қутисига солиш ноқонуний, чунки улар қон нархидир». 7  Маслаҳатлашиб олгач, улар бу пулга мусофирларни кўмиш учун кулолнинг ерини сотиб олишди. 8  Ана шу сабабдан ўша ер бугунгача «Қон ери» деб номланади+. 9  Шу тариқа Еремиё* пайғамбар орқали айтилган мана бу сўзлар рўёбга чиқди: «Улар 30 кумуш тангани — Исроил ўғилларидан айримлари унга қўйган нархни олиб, 10  уни Яҳованинг* менга берган буйруғига кўра кулолнинг ери эвазига беришди»+. 11  Исо ҳоким Пилатнинг қаршисида турган эди. Пилат уни сўроққа тутди: «Сен яҳудийларнинг шоҳимисан?» Исо унга жавобан: «Ўзингиз айтдингиз»,— деди+. 12  Аммо бош руҳонийлар ва оқсоқолларнинг айбловларига Исо ҳеч нарса демади+. 13  Шунда Пилат ундан сўради: «Бўйнингга қанақа айблар қўйишаётганини эшитяпсанми?» 14  У ҳеч жавоб қайтармаётганидан, бирор сўз айтмаганидан ҳоким жуда ҳайрон бўлди. 15  Ҳар Фисиҳ байрамида ҳокимнинг халқ истаган маҳбусни озод этиш одати бор эди+. 16  Айнан ўша пайтда кўпчиликка таниш бўлган Барабба исмли бир жиноятчи қамоқда ўтирганди. 17  Халқ йиғилганда Пилат улардан сўради: «Кимни озод қилишимни истайсизлар: Бараббаними ёки Масиҳ деб аталган Исоними?» 18  Улар Исони кўролмаганидан унинг қўлига топширишганини Пилат биларди. 19  Боз устига, Пилат ҳакамлик курсисига ўтирган пайтда, хотини шундай хабар юборди: «Бу одил кишига тегманг, чунки мен бу кеча тушимда уни деб кўп азоб чекдим». 20  Аммо бош руҳонийлару оқсоқоллар Бараббани озод этиб+, Исони ўлдиришни сўранглар+, деб халқни қайраб қўйишди. 21  Шунинг учун ҳоким: «Иккаласидан қай бирини озод этишимни хоҳлайсизлар?» — деб сўради. Улар: «Бараббани»,— дейишди. 22  Пилат улардан яна сўради: «Унда Масиҳ деб аталган Исони нима қилай?» Уларнинг ҳаммаси: «Уни устунга михлатинг!» — дейишди+. 23  «Нега? У нима ёмонлик қилган?» — деб сўради Пилат. Халқ эса: «Уни устунга михлатинг!» — дея яна баттар бақирди+. 24  Ҳаракатлари беҳуда эканини ва шовқин-сурон кучайиб бораётганини кўргач, Пилат сув олиб халқнинг кўзи олдида қўлини чайди-да, шундай деди: «Бу кишининг қони тўкилишида менинг айбим йўқ. Бунга ўзларингиз жавобгарсиз». 25  Бутун халқ жавобан: «Унинг қони бизнинг ва фарзандларимизнинг бўйнида бўлади»+,— деди. 26  Шунда Пилат Бараббани озод қилди, лекин Исони қамчилатиб+, сўнг устунга михлаш учун топширди+. 27  Кейин аскарлар Исони Пилатнинг саройига олиб келишди ва барча аскарларни атрофига тўплашди+. 28  Уни ечинтириб, эгнига қирмизи рангли ёпинчиқ ташлашди+. 29  Бошига эса тиканакдан тўқилган тож кийгизиб, ўнг қўлига таёқ тутқазиб қўйишди. Сўнгра унинг олдида тиз чўкиб, шундай дея масхара қилишди: «Салом, яҳудийларнинг шоҳи!» 30  Унга тупурганча+ қўлидаги ўша қамиш таёқ билан бошига уришарди. 31  Масхара қилиб бўлишгач, эгнидаги ёпинчиқни ечиб, яна ўзининг устки кийимини кийдиришди-да, устунга михлаш учун олиб кетишди+. 32  Улар у ердан чиқиб кетишаётганида, киринеялик Симун исмли кишини учратиб қолишди ва уни Исонинг азоб устунини* кўтариб боришга мажбурлашди+. 33  Улар Гўлгота, яъни Бошсуяги деган жойга етиб келишганида+, 34  Исога аччиқ нарса қўшилган шароб ичирмоқчи бўлишди+, аммо Исо татиб кўриб, ичгиси келмади. 35  Исони устунга михлашганидан кейин қуръа ташлаб, унинг устки кийимини бўлиб олишди+. 36  Сўнг Исони қўриқлаб ўтиришди. 37  Бошининг тепасида эса унинг айбини кўрсатувчи: «Бу яҳудийларнинг шоҳи Исодир»,— деган ёзувни осиб қўйишди+. 38  Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаб қўйишганди — бири ўнг, иккинчиси чап томонида эди+. 39  Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаганча+, Исони ҳақоратлаб+ 40  шундай дейишарди: «Ҳой, маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган+, ўзингни ўзинг қутқар-чи! Агар Худонинг ўғли бўлсанг, қани азоб устунидан туш-чи!»+ 41  Худди шундай бош руҳонийлар билан уламолар ҳамда оқсоқоллар уни масхара қилиб қуйидагиларни айтишарди+: 42  «Бошқаларни қутқарарди-ю, ўзини қутқара олмаяпти-я! Ахир у Исроилнинг шоҳи-ку+, қани азоб устунидан тушиб кўрсин, шунда биз унга ишонамиз. 43  У Аллоҳга умид боғлар эди. Агар Тангри ундан мамнун бўлса, қутқарсин+, чунки у: “Мен Худонинг Ўғлиман”+,— деганди». 44  У билан бирга михланган қароқчилар ҳам уни ҳақоратлашарди+. 45  Кундузи соат ўн иккиларда* бутун ерни зулмат босди ва бу тахминан соат учгача* давом этди+. 46  Соат учлар чамасида Исо баланд овозда шундай деб бақирди: «Эли, Эли, лама сабақтани?» Яъни: «Аллоҳим, Аллоҳим, нега мени ташлаб қўйдинг?»+ 47  Ўша ерда турган баъзилар буни эшитиб: «У Илёс пайғамбарни чақиряпти-ку»,— дея бошлашди+. 48  Улардан бири югуриб бориб шимгични олди-да, уни ачиган шаробга ботирди ва қамиш таёққа илиб, ичириш учун Исога узатди+. 49  Бошқалари эса унга: «Тўхта-чи! Қани кўрайлик, Илёс пайғамбар келиб уни қутқарармикин»,— дейишди. 50  Исо яна баланд овозда бақирди. Шундан сўнг унинг нафаси узилди+. 51  Шу ондаёқ маъбаддаги парда+ юқоридан пастгача+ иккига бўлиниб+, йиртилиб кетди. Ер ларзага келиб, қоялар ёрилди. 52  Мозорлар очилиб, ўлган* кўпгина муқаддас кишиларнинг жасадлари ташқарига чиқиб қолди 53  ва кўпчилик уларни кўрди. (Қабрларни зиёрат қилгани борганлар, Исо тирилганидан кейин муқаддас шаҳарга кириб келишди.)* 54  Юзбоши ва Исони қўриқлаб турганлар зилзилани ҳамда юз берган воқеаларни кўриб, даҳшатга тушишди-да: «Чиндан ҳам у Худонинг Ўғли бўлган экан»,— дейишди+. 55  Бу ҳодисаларни кўпгина аёллар узоқдан кузатиб туришганди. Улар Исога хизмат қилиш учун Жалиладан эргашиб келишганди+. 56  Уларнинг орасида магдалалик Марям, Ёқуб билан Ёзеснинг* онаси Марям ва Забадийнинг хотини бор эди+. 57  Кечга яқин Исонинг шогирдларидан бири бўлган Юсуф исмли ариматеялик бой киши келди+. 58  Бу киши Пилатнинг ёнига бориб, ундан Исони дафн этиш учун рухсат сўради+. Пилат аскарларга жасадни унга беришни буюрди+. 59  Шунда Юсуф Исонинг жасадини олиб, аъло сифатли зиғир кафанга ўради-да+, 60  қояда ўйилган ўзининг янги қабрига қўйди+. Сўнг қабр оғзига катта тошни юмалатиб қўйди-да, ўзи кетди. 61  Аммо магдалалик Марям ва бошқа Марям қабр олдида ўтираверишди+. 62  Тайёргарлик кунининг*+ эртасига бош руҳонийлару фарзийлар Пилатнинг ёнига йиғилиб 63  шундай дейишди: «Тақсир, ўша ёлғончи ҳали тириклигида: “Уч кундан кейин мен тириламан”+,— дегани эсимизга тушди. 64  Шунинг учун қабрни қўриқлашни буюринг, тағин шогирдлари жасадни ўғирлаб кетиб+, халққа: “У тирилди”,— дейишмасин. Шунда охирги ёлғон биринчисидан ҳам ошиб тушади». 65  Пилат бўлса уларга: «Мана, соқчиларни олинглар-да, бориб билганларингни қилинглар»,— деди. 66  Кейин улар бориб, қабр оғзидаги тошга муҳр босиб, соқчиларни қўйишди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «қонга».
Аслида бу матн парчаси Закариё 11:12, 13 га асосланган. Маттонинг даврида Еремиё китоби тартиб бўйича пайғамбарлар китоблари орасида биринчи турган эди ва эҳтимол бу тўпламнинг умумий номи «Еремиё» бўлиб, Закариё китоби ҳам унинг таркибига кирарди. Лқ 24:44 га қ.
Сўзма-сўз «олтинчи соатда».
Сўзма-сўз «тўққизинчи соатгача».
Сўзма-сўз «ўлим уйқусида бўлган».
Қавс ичида баён этилган воқеалар кейин юз берган.
Бошқа вариант «Юсуфнинг».