Ҳикматлар 12:1–28
12 Таълим-тарбияни яхши кўрган билимни яхши кўради+,Танбеҳдан нафратланган эса ақлсиздир+.
2 Яхши одам Яҳованинг розилигини олади,Ёвуз ниятлиларни эса У ҳукм қилади+.
3 Ёвузлик қилган ҳеч бир кимса хавфдан холи бўлмайди+,Одилнинг томири эса асло юлиб ташланмайди.
4 Яхши хотин — эрининг тожи+,Беадаб хотин эса эрининг суякларига тушган чирикдир+.
5 Одилнинг фикрлари тўғридир,Ёвузнинг маслаҳати эса алдамчидир.
6 Ёвузнинг сўзлари — хатарли пистирма+,Тўғрининг тили эса унга нажотдир+.
7 Ёвузлар йўқ қилинади,Одилнинг уйи эса мустаҳкам туради+.
8 Ақл билан сўзлаган одамни мақташади+,Қалби бузуқ кишидан эса ҳазар қилишади+.
9 Нонга зор бўлиб, ўзини мақтагандан кўра,Хизматкори бор бўлган камсуқум одам яхшироқдир+.
10 Одил киши ўз ҳайвонига ғамхўрлик қилади+,Ёвузнинг меҳрибончилиги ҳам золимликдир.
11 Ерига ишлов берганнинг қорни овқатга тўяди+,Бефойда нарсалар ортидан қувган эса фаросатсиздир.
12 Ёвуз одам ёвузнинг ўлжасига кўз тикади,Одиллар эса мева берадиган дарахт кабидир.
13 Ёвузнинг бузуқ тили уни тузоққа туширади+,Одил эса дарддан халос бўлади.
14 Инсон яхши сўзлари туфайли яхшиликка эришади+,Қилган меҳнатининг мукофотини олади.
15 Аҳмоқнинг йўли унинг назарида тўғридир+,Доно эса маслаҳатни қабул қилади+.
16 Аҳмоқ дарҳол жаҳлини тўкиб сочади+,Заковатли эса ҳақоратга аҳамият бермайди.
17 Ишончли гувоҳ ҳақиқатни гапиради,Сохта гувоҳ эса ёлғон сўзлайди.
18 Ўйламай айтилган гап қиличдай жароҳатлайди,Дононинг тили эса шифо беради+.
19 Ростгўйнинг сўзи мангу туради+,Ёлғончининг гапи эса бир лаҳзаликдир+.
20 Ёмон ниятли одамларнинг қалби маккор бўлади,Тинчликпарварлар қалби эса шодликка тўлади+.
21 Одил инсонга ҳеч қандай зарар етмайди+,Ёвузларнинг ҳаёти эса мусибатга тўла бўлади+.
22 Ёлғончи тил Яҳова учун жирканчдир+,Садоқат ила йўл тутган эса Уни мамнун этади.
23 Заковатли одам билимини яширади,Аҳмоқ эса ўз нодонлигини ошкор этади+.
24 Меҳнаткашлар ҳукм суради+,Ялқовлар эса қул бўлади+.
25 Ғам-ташвиш одамнинг қалбини эзади+,Яхши сўз эса кўнглини кўтаради+.
26 Одил киши ўзига яйлов қидиради,Ёвузнинг тутган йўли эса уни сарсон-саргардон қилади.
27 Дангаса олдидаги ўлжани овлашга эринади+,Тиришқоқлик эса инсоннинг қимматбаҳо хазинасидир.
28 Одиллик сўқмоғи ҳаётга етаклайди+,Бу йўлда ўлим йўқдир.