Ҳикматлар 13:1–25

  • Донолик маслаҳат излаганлар билан (10)

  • Узоқ ушалмаган умид юракни эзади (12)

  • Содиқ элчи шифо келтиради (17)

  • Доно билан юрган доно бўлади (20)

  • Тарбия севгининг ифодаси (24)

13  Доно ўғил отасининг таълим-тарбиясини қабул қилади+,Мазахчи эса танбеҳга қулоқ солмайди+.  2  Инсон яхши сўзларидан яхшилик топади+,Хоинлар эса нуқул зўравонликни ният қилади.  3  Тилини тийган жонини* сақлайди+,Тилига эрк берган эса ҳалок бўлади+.  4  Ялқов одамнинг орзулари кўп, лекин ҳеч вақоси йўқ+,Тиришқоқ эса ниятига эришади+.  5  Одил киши ёлғондан нафратланади+,Ёвузнинг ишлари эса шармандалигу иснод келтиради.  6  Айбсизни адолат ҳимоялайди+,Гуноҳкорни эса ёвузлик қулатади.  7  Ҳеч вақоси йўқ, аммо ўзини бой қилиб кўрсатадиганлар бор+,Бой-бадавлат бўла туриб, ўзини камбағалга соладиганлар ҳам бор.  8  Бойлик инсон ҳаёти учун тўловдир+,Камбағалга эса ҳатто дўқ-пўписа ҳам тегмайди+.  9  Одилнинг нури ярқирайди+,Ёвузнинг чироғи эса сўниб қолади+. 10  Ўзбилармонлик жанжал келтириб чиқаради+,Донолик эса маслаҳат излаганлар биландир+. 11  Осон йўл билан топилган бойлик татимайди+,Пешона тери билан топилган давлат эса кўпаяди. 12  Узоқ ушалмаган умид юракни эзади+,Бажо бўлган истак эса ҳаёт дарахтидир. 13  Панд-насиҳатни менсимаган жазосини олади+,Амрларни ҳурмат қилган эса мукофотланади+. 14  Дононинг таълими ҳаёт манбаидир+.У инсонни ўлим тузоқларидан асрайди. 15  Фаҳм-фаросат эгаси марҳамат топади,Хоинларнинг йўли эса нотекисдир. 16  Заковатли одам билимига мувофиқ йўл тутади+,Аҳмоқ эса аҳмоқлигини+ ошкор қилиб қўяди. 17  Ёвуз хабарчи балога йўлиқади+,Содиқ элчи эса шифо келтиради+. 18  Таълим-тарбияни писанд қилмаган йўқчилигу иснодга учрайди,Танбеҳга қулоқ тутган эса шуҳрат топади+. 19  Ушалган орзу инсон учун тотлидир+,Нодон эса ёмонликдан юз ўгиришни истамайди+. 20  Доно билан юрган доно бўлади+,Нодонга шерик бўлган эса азият чекади+. 21  Гуноҳкорлар бошидан бало аримайди+,Одил кишининг мукофоти эса фаровонликдир+. 22  Яхши одам невараларига ҳам мерос қолдиради,Гуноҳкор эса бойлигини одил учун тўплайди+. 23  Фақирнинг ҳайдалган ери кўп ҳосил беради,Аммо у адолатсизлик касрига қолади. 24  Таёқни* аяган ўғлини ёмон кўради+,Уни яхши кўрган эса таълим беришга жон куйдиради*+. 25  Одил қорни тўйгунча ейди+,Ёвузнинг эса қорни оч юради+.

Изоҳлар

Ёки «ҳаётини».
Ёки «Таълим-тарбияни, жазони».
Бошқа вариант «кечиктирмай таълим беради».