Ҳикматлар 16:1–33
16 Одам қалбида режа тузади,Тўғри жавоб эса Яҳовадандир+.
2 Инсоннинг барча йўллари ўз назарида тўғри кўринади+,Аммо Яҳова ниятларни текширади+.
3 Ҳамма ишларингни Яҳовага ишониб топшир+,Шунда режаларинг муваффақият қозонади.
4 Яҳова барча нарсани ниятини бажо келтирмоқ учун қилади,Хатто ёвузларнинг ҳам кулфат кунигача бор бўлишига йўл қўяди+.
5 Кеккайган ҳар кимса Яҳова учун жирканчдир+,
Амин бўлгинки, бундайлар жазосиз қолмайди.
6 Вафо ва меҳр-садоқат орқали гуноҳ ювилади+,Яҳовадан қўрққан ёмонликдан юз ўгиради+.
7 Инсоннинг тутган йўлидан Яҳова мамнун бўлса,Уни ҳатто душманлари билан ҳам яраштиради+.
8 Адолатсиз йўл билан топилган катта даромаддан+,Ҳалол меҳнат қилиб топилган оз нарса яхшироқ+.
9 Инсон ўз кўнглида юрар йўлини режа қилади,Аммо унинг қадамларини Яҳова йўналтиради+.
10 Шоҳнинг тилидан Аллоҳнинг ҳукмлари чиқсин+,У адолатни асло бузмасин+.
11 Тўғри тарози паллалари Яҳовадандир,Тўрвадаги тарози тошлари ҳам Ундандир+.
12 Ёвуз ишлар подшоҳлар учун жирканчдир+,Зеро, тахт одиллик ила барқарор бўлади+.
13 Тўғри сўз шоҳларни хушнуд этади,
Улар ростгўйларни яхши кўради+.
14 Шоҳнинг қаҳри — ўлим даракчиси+,Доно эса шоҳнинг қаҳрини босади+.
15 Шоҳ юзидаги нур ҳаётдир,Унинг марҳамати ёмғирли баҳор булутидайдир+.
16 Доноликка эга бўлиш олтиндан,
Фаҳм-фаросатга эришиш соф кумушдан яхшироқдир!+
17 Тўғрининг йўли ёмонликдан олисдир.
Ўз йўлини қўриқлаган жонини* асрайди+.
18 Мағрурлик — ҳалокатга,Такаббурлик — қулашга олиб келади+.
19 Беозорлар орасида камтарин бўлиш+,Манманлар билан ўлжани баҳам кўришдан яхшироқ.
20 Ақл билан ишга ёндашган муваффақият қозонади,Яҳовага таянган бахт-саодатга эришади.
21 Доно қалб соҳибини фаҳм-фаросатли деб аташади+,Ширин сўзли инсон ишонтиришга қодир+.
22 Фаҳм-фаросат ўз эгасининг ҳаёт булоғидир,Аҳмоқлар эса аҳмоқлиги туфайли жазоланади.
23 Доно қалб соҳиби заковат ила сўзлайди+,У бошқаларни ишонтира олади.
24 Ёқимли сўзлар асал кабидир,Жонга роҳат, суякларга шифодир+.
25 Шундай йўл борки, у одамга тўғри бўлиб кўринади,Аммо охири ўлимга олиб боради+.
26 Меҳнаткаш ўз жони учун заҳмат чекади,Чунки очлик уни бунга ундайди+.
27 Ярамас ковлаб ёмонликни юзага чиқаради+,Унинг сўзлари оташин оловдайдир+.
28 Тинчликбузар нифоқ солади+,Туҳматчи яқин дўстларни айириб юборади+.
29 Ёвуз кимса яқинини йўлдан уради,Уни нотўғри йўлга бошлайди.
30 У фитна уюштириб, кўз қисади,
Айёрона кулиб ёвузлигини амалга оширади.
31 Одиллик йўлида оқарган сочлар+Гўзаллик* тожидир+.
32 Ғазабини тийган*+ қудратли кишидан яхшироқ,Ўзини тута билган эса шаҳарни забт этгандан аълороқ+.
33 Қуръа ташланади+,Аммо ҳар бир қарор Яҳовадандир+.