Ҳикматлар 19:1–29
19 Камбағал бўлиб, бенуқсонлик йўлида юриш+,Нодон ва ёлғончи бўлишдан афзалроқ+.
2 Билимга интилмаслик яхши эмас+,Қадамини ўйламай босган гуноҳ қилади.
3 Ўз аҳмоқлиги туфайли одам йўлдан озади-ю,Қалбида эса Яҳовадан ғазабланади.
4 Бойлик кўпайса, дўстлар ҳам кўпаяди,Камбағални эса ҳатто ёлғиз дўсти ҳам ташлаб кетади+.
5 Сохта гувоҳ жазога тортилади+,Ҳар нафасда ёлғон сўзлаган омон қолмайди+.
6 Кўплар сахийнинг илтифоти пайида бўлади,Совға берувчи билан ҳар ким дўстлашади.
7 Қашшоқнинг ака-укалари ундан нафратланади+,Дўстлари ўзини ундан олиб қочади+,
Уларга ёлворса ҳам, ҳеч бири писанд қилмайди.
8 Фаҳм-фаросатга эга бўлган ўз жонини севади+,
Ақл-идрокли муваффақият қозонади+.
9 Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди,Ҳар нафасда ёлғон сўзлаган ҳалок бўлади+.
10 Аҳмоққа ҳашаматда умр кечириш ярашмаганидай,Хизматкорга ҳам беклар устидан бошқариш асло ярашмайди+.
11 Фаҳм-фаросатли жаҳлини тия олади+,Хатоларни кечириш инсонни безайди+.
12 Шоҳнинг ғазаби шернинг ўкиришидайдир+,Марҳамати эса ўт-ўлан устидаги шудринг кабидир.
13 Нодон ўғил отасига кулфат келтиради+,Жанжалкаш* хотин эса томдан ўтаётган чаккадайдир+.
14 Уй ва мол-давлат — отадан мерос,Ақл-идрокли хотин эса Тангри Яҳовадан+.
15 Ялқов қаттиқ уйқуга кетади,Имиллаган киши оч юради+.
16 Худонинг амрига риоя этган жонини* асрайди+,Бепарвонинг йўллари эса уни ўлимга олиб боради+.
17 Бечорага меҳр кўрсатган Тангри Яҳовага қарз беради+,У эса қилган яхшилигини қайтаради+.
18 Умид борида ўғлингга тарбия бер+,Тағин ўлимида айбдор бўлиб қолма+.
19 Жаҳлдор жазога тортилади.Уни қутқаришга уринсанг, буни қайта-қайта қиласан+.
20 Келажакда доно бўлишинг учун+,Маслаҳатга қулоқ солиб, тарбияни қабул қил+.
21 Одам ўз қалбида кўп режа тузади,Аммо Яҳованинг айтгани амалга ошади+.
22 Инсоннинг чиройи меҳр-садоқатидир+.Ёлғончи бўлишдан кўра, камбағал бўлган аълороқ.
23 Яҳовадан қўрқиш ҳаётга етаклайди+.Ундан қўрққан хавф-хатардан холи ором олади+.
24 Ялқов қўлини косага чўзади-ю,Аммо оғзига олиб келишга эринади+.
25 Мазахчининг адабини бер+, шунда тажрибасиз заковатли бўлади+.Фаросатлига ўгит бер, у билимини оширади+.
26 Отасига қўпол муомала қилган, онасини ҳайдаган ўғил,Шармандалигу иснодга қолади+.
27 Ўғлим, таълим-тарбияга қулоқ солмай қўйсанг,Билим сўқмоғидан узоқлашасан.
28 Ярамас гувоҳ адолат устидан кулади+,Ёвузнинг оғзи ёмонликни ямламай ютиб юборади+.
29 Мазахчилар учун ҳукм+,Нодонларнинг орқасига таёқ ҳозирдир+.