Ҳикматлар 30:1–33

  • АҒУРНИНГ СЎЗЛАРИ (1–33)

    • Менга камбағаллик ҳам, бойлик ҳам берма (8)

    • Тўймайдиган нарсалар (15, 16)

    • Ақл етмас нарсалар (18, 19)

    • Зинокор аёл (20)

    • Табиатан доно жонзотлар (24)

30  Ёқенинг ўғли Ағурнинг Ител билан Ўхалга айтган ҳикматли сўзлари.  2  Ҳаммадан энг билимсизи менман+,Инсонларга хос фаҳм-фаросатга ҳам эга эмасман.  3  Доноликка ўрганмаганман,Энг Муқаддас Зот ҳақида ҳам билим олмаганман.  4  Осмонга кўтарилиб, қайта тушган ким?+ Шамолни ҳовучига йиққан ким? Сувни кийимига ўраб олган ким?+ Ернинг чегараларини белгилаб қўйган ким?+ Унинг исмини биласанми? Ўғлининг исмини-чи?  5  Аллоҳнинг барча сўзлари софдир*+. Унда паноҳ топганлар учун У қалқондир+.  6  Унинг сўзларига ҳеч нарса қўшма+,Йўқса, У сенга танбеҳ бериб, Ёлғончи эканингни фош этади.  7  Эй Тангрим, Сендан иккита ўтинчим бор. Токи тирик эканман уларни мендан дариғ тутма.  8  Мендан ноҳақлик билан ёлғонни узоқлаштир+. Менга камбағаллик ҳам, бойлик ҳам берма. Фақат ризқ-рўзимни берсанг бўлгани+.  9  Токи тўқликдан Сендан воз кечиб: «Яҳова Ўзи ким?!» — демайин+. Қашшоқлик дастидан ўғрилик қилиб, Тангрим исмига ҳам иснод келтирмайин. 10  Қарғишга қолиб, айбдор бўлмаслигинг учун,Хўжайини олдида хизматкорига туҳмат қилма+. 11  Насл борки, отасини қарғаб,Онасини ҳурмат қилмайди+. 12  Насл борки, ифлослигидан* тозаланмай,Ўзини пок ҳисоблайди+. 13  Насл борки, ўзини баланд тутиб,Ҳеч кимни назар-писанд қилмайди+. 14  Насл борки, тишлари қиличдай,Жағлари ханжардайдир.Улар ер юзидаги мазлумларни,Инсонлар орасидаги бечораларни ямламай ютади+. 15  Зулукнинг: «Бер! Бер!» — дейдиган иккита қизи бор. Тўймайдиган учта нарса,«Етади!» — демайдиган тўртта нарса бор. 16  На мозор*+, на бепушт аёл,На сувга ташна қақраган ер,На олов ҳеч қачон: «Етади!» — деб айтмайди. 17  Отасини масхара қилиб, онасига бўйин эгмаганнинг+ кўзини,Водийдаги қузғунлар чўқийди,Бургут болалари ейди+. 18  Ақлим етмайдиган* учта нарса,Мен тушуна олмайдиган тўртта нарса бор: 19  Бургутнинг самодаги,Илоннинг қоядаги,Кеманинг очиқ денгиздаги йўли,Ҳамда қизнинг кўнглини топган йигитнинг йўли. 20  Зинокор аёлнинг йўли мана бундай: У еб бўлгач, оғзини артади-да:«Ёмон иш қилганим йўқ-ку!»+ — дейди. 21  Ерни ларзага келтирадиган учта нарса,У дош бера олмайдиган тўртта нарса бор: 22  Қулнинг шоҳ бўлиб ҳукм суриши+,Аҳмоқнинг овқати сероб бўлиши, 23  Севилмаган аёлнинг турмушга чиқиши,Чўри ўз бекасининг ўрнини эгаллаши+. 24  Қуйидаги тўртта жонзот дунёда энг кичик,Аммо табиатан донодир+: 25  Чумоли заиф бўлса-да,Озиғини ёзда жамлайди+. 26  Қоя дамани*+ ҳам камқувватдир,Бироқ инини қояга қуради+. 27  Чигирткаларнинг+ подшоҳи йўқ,Аммо бари саф тортиб, олға босади+. 28  Калтакесак*+ чирмашиб юрса-да,Ҳатто шоҳ саройига ҳам кириб боради. 29  Қадами маҳобатли учта жонивор,Юриши салобатли тўртта жонзот бор: 30  Шер йиртқичлар орасида энг кучлисидир,У ҳеч бир тирик жон олдида чекинмайди+. 31  Ов ити* ва такаҲамда ўз қўшини бошида турган шоҳ. 32  Ақлсизлик қилиб ўзингни юксалтирсанг+,Ёхуд кўнглингдан ёмон ният кечса,Қўлинг билан оғзингни ёп+. 33  Сутни чайқатса ёғ чиқади,Бурунга урса қон оқади,Жаҳлни қўзғатса жанжал кўтарилади+.

Изоҳлар

Ёки «оловда синалган».
Сўзма-сўз «нажасидан».
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ёки «Мени ҳайратда қолдирадиган».
Қояларда яшовчи қуёнсимон ҳайвон.
Яъни геккон.
Ёки «този».