Адолатли иқтисодиёт. Бунинг иложи борми?
Турли мамлакатларда одамлар иқтисодиёт тизими адолатсиз, деб ҳисоблашгани учун кўчага норозиликлар билан чиқишади. Иқтисодиёт муаммолари COVID-19 пандемияси дастидан янада чуқур илдиз отди. Изоляция, зарурий нарсаларнинг етишмаслиги ва яхши тиббий ёрдам олиш иложи йўқлиги туфайли одамларнинг ҳаёти оғирлашди. Бу ўз навбатида, бойлар ва камбағалларнинг орасидаги жарликни кенгайтирди.
Ҳаётимизни мураккаблаштираётган иқтисодий муаммолар ҳал бўладими? Ҳа. Муқаддас Китобда Худо биз дуч келаётган барча муаммоларга нуқта қўйиши ҳақида айтилган.
Худо ҳал этадиган иқтисодий муаммолар
Муаммо: инсонлар барчанинг эҳтиёжини қондирадиган иқтисодиёт тизимини ярата олмади.
Ечим: Аллоҳ инсоний ҳукуматларнинг ўрнига Ўз Шоҳлигини ўрнатади. Ушбу Шоҳлик осмонда бўлиб, бутун ер юзи устидан бошқаради. (Дониёр 2:44; Матто 6:10)
Натижа: умумжаҳон ҳукумат сифатида Худонинг Шоҳлиги ер юзидаги муаммоларни энг аъло йўл билан ҳал қилади. Инсонлар бошқа камбағал бўлмайди ва зарурий нарсалар етишмаслигидан хавотирланмайди. (Забур 9:7–9, 18) Аксинча, улар меҳнатидан роҳат олиб, оилалари билан мазмунли ва бахтли ҳаёт кечиришади. Муқаддас Китобда шундай башорат ёзилган: «Улар уйлар қуриб, бу уйларда яшайди, узумзорлар барпо этиб, ҳосилидан ейди. Улар қурган уйларда ўзгалар яшамайди, улар эккан нарсаларни бошқалар емайди». (Ишаё 65:21, 22)
Муаммо: одамлар азоб келтираётган ва яшаши учун зарурий нарсалардан маҳрум қилаётган ҳодисаларни четлаб ўта олмайди.
Ечим: Худо Ўз Шоҳлиги орқали одамларда қўрқув ҳамда ваҳима туғдираётган барча сабабларни йўққа чиқаради.
Натижа: Аллоҳ одамларга ғамхўрлик қилиб, уларнинг ўзи ёки оилалари зарурий нарсалардан маҳрум бўлишига йўл қўймайди. Масалан, уруш, озиқ-овқат етишмовчилиги ва ўлатлар ўтмишда қолади. (Забур 46:9; 72:16; Ишаё 33:24) Худо шундай ваъда беряпти: «Халқим тинчлик ҳукм сурган, бехатар, тинч-осойишта жойларда яшайди». (Ишаё 32:18)
Муаммо: худбин ва очкўз одамлар одатда бошқалардан фойдаланишади.
Ечим: Худо Шоҳлигининг фуқаролари бошқаларни ўзидан кўра кўпроқ яхши кўришга ўрганади. (Матто 22:37–39)
Натижа: Худо Шоҳлигининг бошқаруви остида ҳамма илоҳий севгини намоён этади. Бу севги «ўз манфаатини кўзламайди». (1 Коринфликларга 13:4, 5) Муқаддас Китобда қуйидагича ёзилган: «Улар муқаддас тоғимнинг ҳеч бир ерида зарар етказмайди, ҳеч қандай зиён ҳам келтирмайди. Сувлар денгизни тўлдиргани каби, ер юзи ҳам Яҳова a ҳақидаги билимга тўлади». (Ишаё 11:9)
Муқаддас Китобдан ушбу замонанинг охирги кунларида яшаётганимизни ва яқинда Худо барча иқтисодий муаммоларни бартараф қилишини билиб оляпмиз b. (Забур 12:5) Шунингдек, Каломдаги принциплар ҳозир дуч келаётган иқтисодий муаммоларни енгишингизга ёрдам бериши мумкин. Масалан, «Камроқ пул билан қай йўсин яшаш мумкин?» ва «Пулга нисбатан тўғри нуқтаи назарда бўлиш» номли мақолаларга қаранг.
a Муқаддас Китобга кўра, Худонинг исми Яҳова. (Забур 83:18)
b Муқаддас Китобга нега ишонишингиз мумкинлиги ҳақида билиб олиш учун «Муқаддас Китоб — ҳақиқатнинг ишончли манбаи» номли мақолага қаранг.