Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

27 январь–2 февраль

ЗАБУР 140–143

27 январь–2 февраль

44-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. Ёрдам сўраб қилган илтижоларингизга мувофиқ йўл тутинг

(10 дақ.)

Маслаҳат ёки насиҳатни қабул қилишга тайёр бўлинг (Зб 141:5; w22.02 12-саҳ., 13-, 14-хб.)

Яҳова бизга ва ўтмишда яшаган хизматчиларига қандай ёрдам бергани ҳақида мулоҳаза юритинг (Зб 143:5; w10 15/3 32-саҳ., 4-хб.)

Барча нарсага Яҳованинг нуқтаи назари билан қарашга интилинг (Зб 143:10; w15 15/3 32-саҳ., 2-хб.)

Забурнинг 140–143 саноларида нафақат Довуднинг ёрдам сўраб қилган илтижолари, балки уларга мувофиқ йўл тутганини кўрсатувчи сўзлари ҳам ёзилган.

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Зб 141:1, 2. Шоҳ Довуд ибодат қилиш шарафини қадрлаганини қандай кўрсатган? (w22.07 20-саҳ., 2-хб.)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(4 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Агар инсон ёрдамга муҳтож эканини кўрсангиз, аввал унга ёрдам беринг, кейин эса Муқаддас Китоб ҳақида суҳбат бошланг. (lmd 3-дарс, 5-параграф)

5. Қизиқишни ривожлантириш

(3 дақ.) ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ВАЪЗ ҚИЛИШ. Суҳбатдошингиз банд эканини айтади. (lmd 7-дарс, 3-параграф)

6. Эътиқодингизни тушунтириш

(5 дақ.) Намойиш. ijwfq 21-мақола. Мавзу: «Нима учун Яҳованинг Шоҳидлари қон қуйишга қарши?» (th 7-дарс)

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

141-қўшиқ

7. Тиббий муолажа ёки жарроҳлик амалиёти талаб этиладиган вазиятларга тайёр бўлинг

(15 дақ.) Муҳокама.

Яҳова «бошимизга кулфат тушганда... тезда ёрдамга кел[ишни]» ваъда беряпти. (Зб 46:1) Тиббий муолажа ёки жарроҳлик амалиёти талаб этиладиган вазиятларга дуч келсак, хавотирга тушишимиз мумкин. Аммо бундай вазиятларга тайёр бўлишимиз учун Яҳова бизга керакли барча нарсани берган. Масалан, У ташкилоти орқали Касалхоналар билан алоқа қилиш қўмиталари (КАҚ)ни ҳамда бизга тиббий масалалар бўйича қарор чиқаришга ёрдам берадиган «Тиббий амалиётларга нисбатан шахсий қарор ва ваколатнома»ни, «Шахсий гувоҳнома»ни a ва бошқа ҳужжатларни b тақдим этган. Ушбу ҳужжатлар ва қўмиталар қонга тегишли Худонинг қонунига бўйсунишимизга ёрдам беради. (Ҳв 15:28, 29)

«Тиббий муолажа ёки жарроҳлик амалиёти талаб этиладиган вазиятларга тайёрмисиз?» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  • «Ваколатнома» ҳужжатини тўлдириш имондошларимизга қандай фойда келтирди?

  • Баъзиларга «Ҳомиладорлар учун маълумот» (S-401) ҳужжати қандай ёрдам берди?

  • Касалхонага ётишингиз, жарроҳлик амалиётини ўташингиз ёки қандайдир муолажа олишингиз, масалан, саратонга қарши даволанишингиз керак бўлган ҳар бир вазиятда, ҳатто у сизнинг назарингизда қон билан боғлиқ бўлмаса ҳам, нима учун имкон қадар тезроқ КАҚдаги биродарлар билан боғланиш яхши бўларди?

8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 103-қўшиқ ва ибодат

a Сувга чўмган ваъзгўйлар ўзлари учун «Ваколатнома» ҳужжатини, вояга етмаган фарзандлари учун эса «Шахсий гувоҳнома» ҳужжатини адабиётларга жавобгар биродардан олишлари мумкин.

b Агар сизга «Ҳомиладорлар учун маълумот» (S-401), «Жарроҳлик ёки кимётерапия муолажаларига муҳтож беморлар учун маълумот» (S-407) ва «Фарзанди тиббий ёрдамга муҳтож ота-оналар учун маълумот» (S-55) ҳужжатлари керак бўлиб қолса, уларни оқсоқолларингиздан сўрашингиз мумкин.