Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

JW.ORG ВЕБ-САЙТИ

Бошқа тилдаги маълумотни қидириш

Бошқа тилдаги маълумотни қидириш

Айтайлик, бирон тилни ўрганяпсиз ёки бошқа тилда гапирадиган инсон билан jw.org сайтидаги маълумотни бўлишмоқчисиз. Унда, керакли тилда маълумотни топиш учун, қуйидаги учта усулдан бирини танланг.

 Сайтнинг тилини ўзгартириш

JW.org сайти қайси тилларда борлигини кўриш учун, Тил танлаш тугмасини босинг.

Рўйхатдаги ҳар бир тилнинг чап томонида қуйидаги белгилар мавжуд:

  • Сайт бу тилга бутунлайин ёки қисман ўгирилган. Сайтнинг тилини ўзгартириш учун керакли тилнинг номини босинг.

  • Сайт бу тилга ҳозирча ўгирилмаган. Бироқ бу тилда адабиётларни юклаб олиш мумкин. Адабиётларни кўриш учун рўйхатда ўша тилнинг номини босинг.

  • Бу имо-ишора тили. Агар jw.org сайти сиз танлаган имо-ишора тилида қисман мавжуд бўлса, ўша тилнинг номини боссангиз, сайтнинг тили ўзгаради.

    Агар jw.org сайти сиз танлаган имо-ишора тилида мавжуд бўлмаса, унда сайтнинг тили ўзгармайди, фақат ўша тилдаги адабиётлар кўрсатилади.

Рўйхатда юзлаб тиллар борлиги сабаб, керакли тилни тезроқ топиш учун қуйидагиларнинг бирини қўлланг:

  • Керакли тилни танланг. Рўйхатнинг бошида, сиз охирги сафар танлаган тўртта тил кўринади.

  • Тилнинг номини ёзинг. Керакли тил номининг бир нечта ҳарфини она тилингизда ёки ўша тилда ёзинг. Масалан, сайт ўзбек тилида бўлса, лекин уни инглиз тилига ўтказмоқчи бўлсангиз, «инглиз» ёки «English» деб ёзинг. Ҳарфлар терилгани сайин, рўйхатдаги тиллар камайиб, номида ўша ҳарфлар бўлган тиллар кўрсатилади.

 Веб-саҳифани бошқа тилда кўриш

1- усул. Бу усулни Мақола тили деган хусусият бор бўлган веб-саҳифаларда қўлланг.

Сайтдан кимдирга ўқиб бермоқчи ёки у билан бўлишмоқчи бўлган мақолани топинг. Сўнг, бу мақолани ўша тилда кўриш учун, Мақола тили деган хусусиятдан фойдаланиб рўйхатдаги керакли тилни танланг. (Агар Мақола тили деган жойда сиз танлаган тил бўлмаса, демак мақола ҳозирча ўша тилга ўгирилмаган.)

Изоҳ. Агар Мақола тили деган хусусиятдан фойдаланиб рўйхатдаги биронта тил номининг чап томонида наушник тасвири бўлса, демак ўша тилдаги маълумотларнинг аудио ёзуви бор.

Агар бирорта мақолани кўриш учун, Мақола тили деган хусусиятдан фойдаланиб рўйхатдаги ўша мақоланинг тилини танласангиз, мақола фақат ўша тилда кўрсатилиб, сайт дастлабки тилда қолаверади.

2- усул. Агар сиз ўқиётган мақола келтирилган веб-саҳифада Мақола тили деган хусусияти бўлмаса, сайтнинг тилини керакли тилга ўзгартириш учун Тил танлаш тугмасини босинг. Агар сиз танлаган тилда ўша мақола бўлса, у кўрсатилади. Йўқ бўлса, сиз танлаган тилдаги сайтнинг бош саҳифаси очилади.

 Бошқа тилдаги адабиётни қидириш

КУТУБХОНАГА киринг. Тил танлаш деган хусусиятдан фойдаланиб, рўйхатдан керакли тилни танланг ва Излаш тугмасини босинг.

Рўйхатда юзлаб тиллар борлиги сабабли, Тил танлаш рўйхатига киришни фойдали деб топарсиз, сўнг рўйхатдаги тилларнинг сонини камайтириш учун керакли тилнинг номини ёзинг.

Агар сиз танлаган тилда адабиётлар кўп бўлса, КУТУБХОНА саҳифасида уларнинг фақат бир нечтаси кўрсатилади. Сиз танлаган тилда ҳамма адабиётларни топиш учун, керакли адабиётлар номини босинг (масалан, КИТОБЛАР ВА РИСОЛАЛАР ёки ЖУРНАЛЛАР). У ерда сизга керакли тилдаги адабиётлар рўйхатини кўра оласиз.

Агар сиз танлаган тилда керакли адабиётлар бўлмаса, унда ўша тилдаги адабиётларга ишора қилинган ҳавола очилади.