Асосий материалларга ўтиш

Махсус кашшоф бўлиб хизмат қиладиган Сантакумар Дануша (чапда) Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказаётиб, расмлардан фойдаланмоқда. Шри Ланкадаги Байтилда хизмат қилаётган Модарадамаге жуфтлиги (ўнгда) видео орқали боғланиб, қулоғи эшитмайдиган киши билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказяпти

2020 ЙИЛ 6 МАЙ
ШРИ ЛАНКА

Имо-ишора тилида гапирадиган ваъзгўйлар уйдан чиқиш мумкин эмаслигига қарамай, муваффақият ила ваъз қилишяпти

Имо-ишора тилида гапирадиган ваъзгўйлар уйдан чиқиш мумкин эмаслигига қарамай, муваффақият ила ваъз қилишяпти

Кўп мамлакатларда бўлгандай, COVID-19 тарқалишини тўхтатиш мақсадида Шри Ланка ҳокимияти ҳам бутун мамлакат бўйлаб чекловлар киритди. Имо-ишора гуруҳларида хизмат қиладиган имондошларимиз уларга амал қилиш учун қулоғи эшитмайдиган ва заиф эшитувчи инсонларга ваъз қилиш мақсадида электрон мосламалардан фойдаланишяпти.

Фернандо Виханга исмли кашшоф опамиз хатлар орқали ваъз қилади. Қулоғи эшитмайдиган кўпчилик ёзма матнни яхши ўқий олмаслиги учун, Виханга хатларида Муқаддас Китоб ҳақиқатларини кўпинча расмлар орқали тушунтиради.

Виханга опамиз Худонинг исми Яҳова эканини тушунтириш учун сингал тилида ёзган ва расмлар чизган хати

Бошида Читравелаутам Рози қулоғи эшитмайдиган кишилар билан Муқаддас Китоб тадқиқларини видеоконференция орқали ўтказиш яхши натижалар келтиришидан шубҳаланган. У: «Олдинлари бундай қилиб кўрганимда, алоқа узилиб қолавергани учун нима деб айтаётганим тушунарсиз бўларди»,— деди. Лекин Рози пандемия пайтида хизматини тўхтатмаслик учун яна шундай қилиб кўришга қарор қилди. Натижада, у учта киши билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошлади. Ҳозир улар видеоконференция орқали йиғилишларга қатнашади.

Қулоғи эшитмайдиган Ширанти Нироша исмли аёл 2020 йили март ойида сувга чўмди. У ҳам видео орқали боғланиб ваъз қилиш унча яхши натижа бермайди деб хавотирлангани учун, Яҳовага ибодат қилиб ёрдам сўраган эди. Сўнг у Қутлуғ Кечлик маросими мавсумида кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қилиш учун ариза тўлдирди. Қулоғи эшитмайдиган кўплар Нирошанинг Қутлуғ Кечлик маросимини томоша қилиш таклифини қабул қилди ва уларнинг бир нечтаси охирзамон аломати борасида кўпроқ билмоқчи эканини айтди. Натижада Нироша еттита тадқиқ бошлади. У шундай деди: «Ваъз қилганимда жуда хурсанд бўламан. Ҳатто уйимиздан чиқа олмаётган бўлсак ҳам, ваъз қила оляпмиз. Яҳова Ўз ниятларини доим амалга оширади». Нироша доимий равишда кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қилишга қарор қилди.

Шри Ланкадаги ушбу ажойиб воқеаларни билишдан хурсандмиз. Яҳованинг исмига мақтовлар айтаётган бу ваъзгўйларнинг уринишлари туфайли инсонлар хушхабарни қабул қилмоқда. (Забур 113:1)