Атланта Яҳова Шоҳидларини илиқлик ила кутиб олди
«Ташкилотингиз аъзолари Худонинг Шоҳлигини қўллаб-қувватлашда ғайрат кўрсатиб, унга чин дилдан хизмат қилаётганига қойил қоламан. Жамият ҳамда имондошларингизни қўллаб-қувватлаш учун хайрия ишида амалий ва моддий ёрдам бераётганингиз мақтовга сазовор ва қадрлидир».
Мазкур сўзлар АҚШнинг Жоржия штати, Атланта шаҳрининг ҳокими Касим Рид хатидан олинган парча эди. Ушбу мактуб орқали у Яҳова Шоҳидларининг учта халқаро анжумани Атланта шаҳрида ўтказилишига рухсат бераётганини билдирди.
Боз устига, Атланта шаҳрининг ҳокимияти анжуманга ташриф буюрганларни қарши олиш тўғрисидаги декларацияни тақдим этди. Бу ҳужжатда шундай деб ёзилган: «Саккиз миллионга яқин Яҳованинг Шоҳидлари ернинг турли бурчакларида яшаб юзлаб тилларда гапирса-да, сизларнинг мақсадингиз бир... [Барчангиз] Муқаддас Китобнинг Худоси, бутун борлиқнинг Яратувчиси Яҳовани шарафлаяпсиз».
У ерда 2014 йил июль ва август ойларида учта анжуман бўлиб ўтди. Анжуманларнинг иккитаси инглиз, биттаси испан тилида олиб борилди. Бу анжуманларда камида 28 та мамлакатдан меҳмонлар ташриф буюрди. Шунингдек, инглиз тилида ўтказилган дастур бир вақтнинг ўзида рус ва япон тилларида гапирадиганлар учун таржима қилинди. Бу анжуманларга келганларнинг умумий сони 95 689 кишини ташкил этди.
2014 йил давомида Яҳованинг Шоҳидлари тўққизта мамлакатда 24 та халқаро анжуманларни ўтказишди. Шулардан 16 таси АҚШда бўлиб ўтди.