Эркинликни севувчилар «Енгилмас Армада» олдида
2013 йил 6 июнь куни бутун дунёдан келган миллионлаб саёҳлар, шарқий Франциянинг Руандаги портида йиғилдилар. Улар дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли кемалар мажмуи ҳисобланган «Енгилмас Армада» флотини томоша қилиш учун бу ерларга ташриф буюришди.
Дунёдаги улкан ва дабдабали денгиз кемалари, табиати гўзал Нормандиянинг илонизидай дарёси бўйлаб 120 км йўлни сузиб ўтгач, қирғоққа 7 км қолганда лангар ташлашди. Энди улар байрам маросимига тайёр. Ташриф буюрган меҳмонлар 10 кундан ошиқ вақт давомида кемада саёҳат қилиб, тарихий аҳамиятга эга бўлган 45 хилдаги елканли кемаларни баҳузур томоша қилишлари мумкин эди.
Нима турли ёшдаги кўпгина инсонларни Армадани томоша қилишга ундади? Ушбу тадбирнинг ташкилотчиси ва асосчисининг фикрича, «Енгилмас Армада»ни кўришга келганлар, “Денгиз девларига” яқинлашиб, тушда бўлиб келгандек ўзини ҳис қилишади. Дарҳақиқат ёшу қарилар, улкан елканли кемаларни кўрганда, хаёлан олис ерларда саёҳат қилиб, «озодлик қанотлари»да парвоз этгандек бўлишади.
Минглаб саёҳлар, бошқа бир эркинлик, яъни Муқаддас Китобда ёзилган ҳақиқат тўғрисида эшитишга муваффақ бўлишди (Юҳанно 8:31, 32). Улар ўрта асрлардаги гўзал Руан шаҳрини ва унинг тор кўчаларидан юриб, атрофни томоша қилишар экан, маҳаллий Яҳова Шоҳидларининг йиғиладиган кўргазмасига ҳам кўзлари тушарди. Бу кўргазма билан қизиқиб келган барча саёҳлару денгизчиларга Муқаддас Китобга асосланган адабиётлардан хоҳлаганини бепул олиш таклиф этиларди. Кўпчилик «Қўриқчи минораси» журналининг «Юзхотирчиликсиз дунё. Қачон?» номли бош мақоласига қизиқиш кўрсатишди ва истовчилар Муқаддас Китобга асосланган нутқни француз, инглиз ва испан тилида келиб эшитиш учун таклиф этилди.
Маҳаллий аҳоли бундай таклиф учун миннатдорчилик билдирди. Бир киши, кўргазма ёнида турган Яҳованинг Шоҳидларини кўриб шундай деди: «Кўчада сизлар билан кўришиб турганимдан жуда хурсандман. Гарчи мен таълимотларингизни тан олмасам-да, эътиқодида маҳкам турган инсонларни ҳурмат қиламан». Ёши катта иккита эркак, гавжум кўчада ваъзгўйлик қилаётган икки ёш Яҳованинг Шоҳидини кўриб, уларга шундай дейишди: «Сизлар, бу исм билан аталаётганингиздан фахрлансангиз бўлади!»